Қайднома

Қидирув

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 24-сонида…

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 24-сонида…

  23.03.2017 14:07
  0
  808
Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 24-сонида…

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг пайшанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутоала қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг бугунги сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Ишонч учун уч сабаб

Ўзбекистон терма жамоасини бугун жуда муҳим учрашув кутиб турибди. Қалбимизда бироз хавотир борлигини ҳеч кимдан яшира олмаймиз. Олти ой муқаддам айнан шу рақибга қарши кечадиган ўйин олдидан кўнглимиз бироз тинч эди, чунки бизнинг йигитлар Суриядан бир бош баланд туришига ишонар эдик. Ҳозир ҳам бунга ишонамиз. Аммо шу билан бирга сурияликлар Эрон ва Жанубий Корея билан ўз майдонида, аниқроғи, Малайзиянинг Парои шаҳридаги стадионда дуранг ўйнаб, Хитойни эса сафарда енгиб, қалбимизга бироз ғулғула солиб қўйишгани ҳам бор гап. Ҳали бирор жамоа у ердан уч очко билан қайтмагани эса ҳар қандай одамни ўйлантириб қўйиши муқаррар.

- Александр ЛОБАНОВ:  «Ишонинг, Сурия термасига гол урамиз»

Ўзбекистон миллий жамоасининг сурияликларга қарши кечадиган ўйини арафасида термамизнинг биринчи рақамли дарвозабони Александр Лобановдан интервью олиб, унинг муҳим учрашув арафасидаги фикрлари билан қизиқдик.

- 3-тур рамзий терма жамоаси

Гарчи олий лиганинг 3-турида иккита ўйин («Бунёдкор»-«Насаф», «Металлург»-«Локомотив») ўтказилмаган бўлсада, рамзий термадан ўрин эгаллашга лойиқ футболчилар кўпчиликни ташкил этди. Биз эса улар орасидан энг муносиб 11 нафарини танлаб олдик.

- Келинг, аниқлик киритамиз…

«Интерфутбол»нинг шу йилги 9-сонида чемпионатимиз тарихидаги барча клублар ва уларнинг кўрсаткичларига боғлиқ мақола чоп этилганди. Мазкур статистик маълумотларни кузата туриб, баъзи бир камчиликлар кўзга ташланди. Жумладан, мақолада биринчи миллий чемпионатимизда иштирок этган Олмалиқнинг «Кимёгар» жамоасига боғлиқ фактлар кўрсатилмаган. Эҳтимол, бу клубнинг натижалари ҳозирги «Олмалиқ»никига қўшиб юборилгандир? Унда нега жадвалда Чирчиқнинг иккита жамоаси берилган?!..

- Ғайрат Умиров: «Олий лигадаги илк голим жамоамга ғалаба келтирди»

ФИФА кунлари сабаб олий лигада танаффус юзага келди. Айрим клубларимиз ўйин амалиётини ушлаб туриш мақсадида ўртоқлик учрашувлари ўтказишяпти. Умуман олганда, тайёргарлик режаларга бироз ўзгартириш киритилган ҳолда олиб бориляпти. Бу жамоалар орасида «Обод» ҳам бор. Ўтган йили олий лигадаги дебют мавсумида кучлилар сафида қолишни уддалаган пойтахтликлар 30 март куни «Бунёдкор» билан бўлиб ўтадиган баҳсга ҳозирлик кўришяпти. «Обод» ўтказилган 3та ўйинда 4 очко жамғарди. Айнан 3-турда Рауф Инилеев шогирдлари меҳмонда «Бухоро»ни мағлуб этиб, кичик шов-шув сабабчисига айланишди. Ўша ўйинда ягона гол ғайрат Умиров томонидан урилди. Биз навбатдаги машғулотдан сўнг айнан шу футболчи билан суҳбат қурдик.

- «Локомотив»нинг сўнгги 6 йил ичида тепган пенальтилари

2-турда Марат Бикмаев томонидан аниқ амалга оширилган 11 метрли жарима зарбаси «темирйўлчилар» учун охирги 6 йил ичидаги 20-омадли бажарилган пенальтидир. Хусусан, жамоа ўтган мавсумдан бери «нуқта»дан тўп киритишда муаммога дуч келмаяпти...

- Янги клуб: бизникилар ҳам бор…

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчилари - Максим Шацких ва Улуғбек Бақоевнинг Олег Протасов номидаги тўпурарлар клубига аъзо бўлишгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик. ғоя муаллифи, украиналик журналист ва таҳлилчи Виктор Ерёмин-Хохлюк ўзи ташкил қилган клуб ҳақида кенгроқ маълумот беришга қарор қилди.

- Йўқотиш

Сурияга қарши кечадиган ўйин олдидан нохуш янгилик тарқалди - Ўзбекистон терма жамоасининг етакчи футболчиларидан бўлган Виталий Денисов «Локомотив» таркибида Россия чемпионатида «Спартак»ка қарши ўтказилган ўйинда жароҳат олибди. Ёмон томони, Денисов жароҳат билан сўнгги дақиқаларга қадар ўйнаган. Бу эса вазиятни янада чигаллаштириши турган гап.

- Сергей Смородин:  «Рақобатга тайёрман»

Хабарингиз бор, яқинда ўзбек футболи тарбияланувчиси бўлган 23 ёшли Сергей Смородин Одессанинг «Черноморец» клуби билан шартнома имзолади. Ўтган ҳафта украиналик журналистлар ушбу футболчини суҳбатга тортиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

- Фэн СЯОТИН: «Ж.Корея термасини ажаблантиришга қодирмиз»

Бугун ҳамюртларимизнинг диққат-эътибори Сурия-Ўзбекистон баҳсига қаратилиши шубҳасиз. Шунингдек, ушбу турда миллий жамоамиз билан бир гуруҳдан ўрин эгаллаган Хитой ва Жанубий Корея термалари ҳам ўзаро беллашишади. Мазкур баҳс арафасида FIFA.com сайти хитойликлар сардори Фэн Сяотиндан интервью олиб, унинг бўлажак учрашув ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.

- Венгер кетсин...ми?!

«уик-энд»нинг муҳим воҚеалари

Европанинг кучли чемпионатларида тўп сурувчи аксарият футболчилар терма жамоа ихтиёрига жўнаб кетиш арафасида мухлисларни чиройли ўйинлари билан хушнуд этишди. Энг диққатга молик воқеа АПЛда кузатилиб, омма эътибори Арсен Венгерга қаратилди. Келинг, яхшиси, дам олиш кунлари ўтказилган муҳим воқеаларга бирма-бир назар ташлаймиз.

- Филиппе Коутиньо: «Мен кўрганлар орасида энг зўри - Роналдиньо»

«Ливерпуль» клуби ва Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо жорий мавсумни юқори савияда ўтказмоқда. Яқинда ғour ғourТwo наш­ри журналистлари ушбу футболчи билан суҳбат уюштиришди. Интервью чоғида у футболдаги кумири ва Неймарнинг ўйинлари ҳақида гапириб ўтди.

- «Алфидо, мафтункор футбол!»

«Мен фақат футбол билан нафас олардим. Чунки уни қаттиқ севардим. Алвидо, мафтункор ўйинлар!» - мазкур сатрлар Хаби Алонсонинг «Твиттер»идан олинди.  Бу шуни англатади-ки, «Бавария»нинг испаниялик ярим ҳимоячиси жорий мавсум охирида профессионал фаолиятига якун ясайди. Демак, тез орада нафақат Ливерпуль, Мадрид ёки Мюнхендаги, балки дунёнинг турли бурчакларидаги миллионлаб мухлислар бу ажойиб футболчини соғина бошлашади. Хўш, нима учун?

- «Лейтон» - миллионлар халоскори

Туманли Альбион деб аталувчи ўлканинг футбол бўйича мусобақалари жуда қизиқарли ва томошабоп ўтиши барчага яхши маълум. Энг муҳими, бу чемпионатда кутилмаган натижалар жуда кўп учрайди ва бунинг оқибатида, қайсидир ўйин натижаси учун арзимаган пул тикканларнинг бирдан бойиб кетиши эҳтимоли юқори. Тадқиқотларга кўра, Буюк Британияда ўртаҳол бир оила ҳар йили букмекерлик идораларига ўртача 166 фунтдан пул сарфлайди. Тўғри, омад ҳамиша келавермайди, аммо баъзида истиснолар ҳам рўй бериши аниқ. Қуйида шу ҳақда ҳикоя қилинади.

- Мисоли чақмоқ

Айрим футболчилар кутилмаганда «ярқ» этиб порлашади-ю, кейинчалик негадир кўринмай қолишади. Масалан, ўтган мавсум муваффақиятнинг асосий сабабчиси бўлган Жейми Варди ҳозирда чемпионга хос ўйин намойиш этолмаяпти. Футбол тарихида бу каби мисоллар жуда кўп...

- Эдгардо Бауса «Ғалабага ҳамиша ишонаман»

Аргентина терма жамоаси мураббийлари иш олиб борадиган корпусга кирганда, кўзингиз иккита катта суратга тушади. Бу Сесар Луис Менотти ва Карлос Сальвадор Билардонинг расмларидир. Аргентина термаси айнан шу мураббийлар қўл остида 1978 ва 1986 йилларда жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

- Оригинал тақиқ

Жозе Моуриньо «МЮ» футболчиларига «покемон» ўйнашни тақиқлагач, Гвардиола ҳамкасбидан қолишмай, «шаҳарликлар» базасида интернетнинг узиб қўйилишига сабабчи бўлди. Бундан ташқари, испаниялик мутахассис шогирдларининг рангли бутсаларда тўп суришларини чекламоқчи. Soccer.ru шунга ўхшаш тақиқларни жамлаб, уни мухлислар эътиборига ҳавола қилди.

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz