Қайднома

Қидирув

Жозе Моуриньо: «Погбага осон тутманг!»

Жозе Моуриньо: «Погбага осон тутманг!»

  25.03.2017 03:38
  0
  1213
Жозе Моуриньо: «Погбага осон тутманг!»

«МЮ»  16 март оқшоми «Ростов»ни ўз майдонида кичик ҳисоб- (1:0)да енгиш  эвазига ЕЛ чорак финали йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо ўйин арафасида асосий таркибнинг 2 нафар вакили майдонга тушолмаслиги вазиятни кескинлаштирсада, ишонч билан гапирганди: «Умид қиламанки, шогирдларим керакли натижани қайд этишади». «Беназир» шунингдек, Поль Погба шаънига айтилаётган танқидий фикрлар ўринсиз эканлигини алоҳида таъкидлаганди.

Йўқотишлар хусусида

- Мартиаль жароҳатлангани боис, «Челси»га қарши ўйинда майдонга тушолмади. У душанба куни кечки ва эртасига тушликдан олдинги машғулотларни ўтказиб юборди. Бундай вазиятда футболчининг пайшанба куни ўйнаши хусусида гап бўлиши мумкин эмас. Хуллас, Антони таркибдан ташқарида. «Ростов»га қарши баҳсда асосан кубок учрашувида ўйнаган футболчиларга имконият беришни лозим топдим. Уларга Златан Ибрагимович ёрдам беради. Рунига келсак, уни тиззасидаги жароҳат безовта қиляпти. Уэйн ҳозирда шифокорлар назорати остида.

ЕЛ ва Калачев хусусида

- ЕЛ биз учун ўта муҳим турнир ҳисобланади. Илк кунларданоқ мусобақага шундай муносабатдамиз. Дейлик, ҳар бир учрашувда имкон қадар кучли таркибга таянмоқдамиз. Зеро, мақсадимиз - иложи борича узоқроққа бориш.

«Ростов»га қарши дастлабки учрашувда қайд этилган жанговар (1:1) дуранг шуни англатадики, рақиб анойи эмас. Унинг савияли жамоа эканлиги маълум. Рақибимиз донгдор клублар билан сафар учрашувларида ҳам муносиб куч синашди, халқаро тажрибаси етарли. Айнан шу жиҳат ҳушёрликка ундайди. Умид қиламанки, мухлисларимиз далдалари остида вазифани уддалаймиз ва чорак финалчилар сафидан жой оламиз. Калачевми? Унинг майдонга тушолмаслиги айни муддао. Калачев - улкан тажриба, юксак савия соҳиби. Лекин «Ростов» бу йўқотиш ўрнини тўлдиришга қодир. Билишимча, рақибимиз «Терек»ка қарши учрашувда керакли ротацияни амалга ошириб, захира футболчилари имкониятини чамалаб олган.

Погба ва ҳасадчилар хусусида

- Дунё қадриятлардан узоқлашмоқда. Ҳозирги пайт ҳасадгўйлик биринчи ўринга чиқиб бораётганини ҳаммамиз яхши биламиз. Мени келажак авлод тақдири ташвишга солмоқда. Жамият шу зайлда ривожланишда давом этса, унинг ҳоли нима кечади? Ахир ўтмишда энг сара футболчи олган маошдан 10 баравар кўп иш ҳақи олаётгани учун Погба айблаш ўринли-ми? Айрим таҳлилчиларнинг ишлари юришмай қолаётгани, турмушлари фаровон эмаслиги ва ҳар бир фунтни тежаб-тергаб ишлатишаётганига ҳам Поль айбдор эмас. Менимча, нафақат у, балки оила аъзолари ҳам ҳурматга лойиқлар. Бу йигит 3 нафар фарзандни тарбиялаган оддий ишчи оиласида улғайди. Ота-онасининг  шундай бақувват оға-иниларни камолга етказиш йўлида етарлича маблағ сарфлашганига ишончим комил. Яъни уларни едириб-ичириш учун тунни кунга улаб, тинмай тер тўкишгани аниқ. Қолаверса, бу йигит ўсмирлик чоғиёқ Манчестерга келди, бегона юртда яшаш, бегона жамоада тўп суриш, мусофирчилик қийинчиликларидан чўчимади. Хуллас, ҳалол меҳнати эвазига шундай мартабага эришди. Шахсан мен Поль учун хурсандман, жамоа ҳам ундан қониқиш ҳосил қиляпти. Хусусан, Погбанинг ўзига хос табиати, яъни атрофдагиларнинг нималар дейишларига умуман эътибор бермаслиги алоҳида таҳсинга лойиқ.

С. РАҲМОНОВ  тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz