Қайднома

Қидирув

Роналду терма жамоа тўпурарлари баҳсида 4-ўринга кўтарилди

Роналду терма жамоа тўпурарлари баҳсида 4-ўринга кўтарилди

  26.03.2017 10:07
  0
  948
Роналду терма жамоа тўпурарлари баҳсида 4-ўринга кўтарилди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ЖЧ саралаши доирасида Венгрияга қарши кечган баҳсда иккита гол урди ва 3:0 ҳисобидаги ғалабага ҳисса қўшди.

Шу тариқа "Реал" ҳужумчиси терма жамоада урган голлари сони 70 тага етди ва у Европа терма жамоалари тўпурарлари баҳсида Герд Мюллер ва Робби Киндан ўзиб кетди. Роналду Португалия терма жамоаси таркибида 12 та дубл, учта хет трик ва битта покер қайд этган.

Роналду Арманистон терма жамоаси дарвозасига 5 та, Андорра, Эстония, Нидерландия ва Швецияга 4 тадан гол урган. Португалиялик ҳужумчи фаолияти давомида 33 та терма дарвозасини ишғол этган, аммо Франция, Испания, Германия, Италия ва Англияга бирорта ҳам гол ура олмаган.

Терма жамоалар тўпурарлари:

1. Ференц Пушкаш (Венгрия/Испания) – 84 гол - 89 ўйин

2. Шандор Кочиш (Венгрия) – 75 (68)

3. Мирослав Клозе (Германия) – 71 (137)

4. Криштиану Роналду (Португалия) – 70 (137)

5. Герд Мюллер (Германия) – 68 (62)

6. Робби Кин (Ирландия) – 68 (146)

7. Златан Ибрагимович (Швеция) – 62 (116)

8. Имре Шлоссер (Венгрия) – 59 (68)

9. Давид Вилья (Испания) – 59 (97)

10. Ян Коллер (Чехия) – 55 (91)

11. Йоахим Штрайх (ГДР) – 55 (102)


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz