Қайднома

Қидирув

Ёшлар(U22)имиз Канада термасига мағлуб бўлишди

Ёшлар(U22)имиз Канада термасига мағлуб бўлишди

  26.03.2017 15:31
  0
  761
Ёшлар(U22)имиз  Канада термасига мағлуб бўлишди

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-22 терма жамоаси кеча, 25 март куни Канада U-23 термасига қарши куч синашди.

“Ал-Хор” стадионида ўтказилган беллашувда Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги жамоа 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Аввалроқ ўзбекистонлик ёшлар Қатар U-22 термасига қарши баҳс олиб бориб, 3:1 ҳисобида зафар қучганди.

Мазкур ўқув-машғулотлар йиғини Ўзбекистон U–22 терма жамоаси учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи 15–23 июль кунлари БААда бўлиб ўтади.

Ўртоқлик учрашув
Доҳа, Қатар
25 март, шанба

Ўзбекистон U-22 — Канада U-23 — 0:1

Ўзбекистон: Ботирали Эргашев, Рустам Ашурматов, Достон Турсунов, Акрамжон Комилов, Ҳусниддин Ғофуров (Хушнудбек Авилов, 45), Абдужамол Исроилов, Азиз Ғаниев (Достон Ибрагимов, 69), Жасур Яхшибоев (Андрей Сидоров, 72), Жавоҳир Қаҳромонов (Жамшид Юсупов, 69), Ҳуршид Ғиёсов (Жавоҳир Сиддиқов, 45), Забиҳилло Ўринбоев. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz