Қайднома

Қидирув

Хорхе Фоссати: Ўзбекистон режа ва стратегия асосида ҳаракат қиладиган жамоа

Хорхе Фоссати: Ўзбекистон режа ва стратегия асосида ҳаракат қиладиган жамоа

  27.03.2017 12:07
  0
  903
Хорхе Фоссати: Ўзбекистон режа ва стратегия асосида ҳаракат қиладиган жамоа

ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Қатар учрашувидан олдин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида қатарликлар устози Хорхе Фоссати ва ярим ҳимоячи Ҳассан ал-Ҳайдос ўз фикрларини билдирди.

“Гуруҳдаги ҳар бир ўйин қийин саналади. Ўзбекистонни ҳурмат қиламиз, лекин албатта, ғалаба қозониш учун бу ерга келганмиз. Тошкентдаги аввалги натижалар шунчаки рақамлар ва статистика. Тўғри, Қатар сафарда Ўзбекистоннинг ютмаган, аммо жратаг янги ўйин бўлади ва янги саҳифа яратиш қўлимиздан келади.

Рақиб таркибида кучли футболчилар бор. Ҳа, Рашидов ва Абдухолиқов Қатар лигасида ўйнайди, аммо биз ҳам уларни кузатиб борамиз. Қатар таркибида ҳам кучли футболчилар бор.   

Ўзбекистон терма жамоаси тартибли ўйин кўрсатади. Жамоа доим режа ва стратегия асосида ҳаракат қилади. Ўзбекистон терма жамоасининг Сурияга мағлуб бўлгани кутилмаган ҳолат, дея олмайман.

Юқорида айтиб ўтганимдек, ҳар бир ўйин қийин, осон беллашувнинг ўзи йўқ. Агар Сурия катта ҳисобда Ўзбекистонни ютганида, мана бу мен учун ҳайратланарли бўларди”, – деди Фоссати.  

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Қатар учрашуви эртага, 28 март куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилади. Ўйин 18:00 да старт олиши режалаштирилган.  


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz