Қайднома

Қидирув

Ҳаммаси остин-устун…

Ҳаммаси остин-устун…

  28.03.2017 00:15
  0
  2058
Ҳаммаси остин-устун…

Минг таассуфки, Россия мундиали йўлидаги ҳал қилувчи босқичнинг иккинчи давраси биз учун омадсиз, янада аниқроғи, ғоят «хира» бошланди. Боз устига, жамоамиздан устун келган Сурия термаси 3-ўрин учун курашга қўшилди. Нариги гуруҳда эса австралияликлар яна дуранг қайд этган бўлсалар, японлар тахминларни оқлашга тушдилар. Энди турнинг шу каби воқеа ва фактларига батафсилроқ тўхталамиз.

*** Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатлари саралашида 82-марта майдонга тушиб, 23-марта енгилди. 41та ўйин жамоамиз фойдасига ҳал бўлган ва яна 18таси дуранг натижа билан хотима топган. 23та мағлубият саралаш доирасидаги жами ўйинларнинг 28,05 фоизига тенгдир.

*** Жамоамиз мундиаллар саралашида 9-марта 0:1 ҳисобида ют­қазди. Хусусан, Баҳрайн ва Эрон термалари 2 мартадан битта гол туфайли вакилларимизни мағлуб этишган. Сафардаги ўйинларда эса 0:1 ҳисоби 3-марта кузатилди.

*** Учрашувда сариқ карточка олган Ислом Тўхтахўжаев миллий жамоамизнинг мундиал йўлидаги жами 29та ўйинида майдонга тушган - 18 ғалаба, 4та дуранг ва 7та мағлубият. У бу баҳсларда ҳакам томонидан 7 марта огоҳлантирилган.

*** Сўнгги дақиқаларда пенальтини ишонч билан тепган Сурия термаси ҳужумчиси Умар Ҳарбин (1994 йил 15 ноябрда туғилган)нинг жорий циклдаги голлари сони 8тага етди. Унинг Сурия миллий жамоасидаги умумий статистикаси: 32та ўйин, 14та гол.

*** Учинчи босқичда 12та гол (С.Арабистони - 3та, Австралия - 3та, Қатар -2та, БАА - 1та, Япония -1та, Таиланд - 1та, Сурия - 1та) пенальти орқали урилди. Ягона пенальти 3 очко тақдирини ҳал қилган ҳолат эса 3-марта кузатилди. Бунгача С.Арабистони - Таиланд (2016 йил 1 сентябрь, Наваф ал Обид, 84-дақиқа) ва Қатар - Сурия (2016 йил 11 октябрь, Ҳассан ал Ҳайдос, 37-дақиқа) ўйинларида мезбонлар 11 метрли жарима зарбасидан урилган битта гол эвазига ғалаба қозонишганди.

*** Сурия - Ўзбекистон ўйинини атиги 350 мухлис бевосита стадионда кузатди - бу учинчи раунд бошлангандан буён қайд этилган энг паст кўрсаткич. Бундан аввалги антирекорд Теҳрондаги «ПАС» аренасида ўтказилган Ироқ - Таиланд ўйи­ни (2016 йил 6 сентябрь)да кузатилганди - 2255 мухлис.

*** Ўзбекистон термаси футболчилари ўйин давомида жами 366 марта тўп оширдилар ва уларнинг 77,8 фоизи аниқ бўлди. Аммо узун узатмалар сони жуда кам - атиги 46та. Вакилларимиз шунингдек, 16 мартагина кросс амалга оширдилар.

*** 28 ёшли ҳужумчи Ю Дабао Ж.Корея термасига қарши баҳсда Хитой миллий жамоа сафида 39-марта майдонга тушиб, 15-голини нишонлади. У бундай кўрсаткичга 5 йил 1 ой 23 кунда эришди. Дабаонинг Хитой термаси тарихидаги тўпурарлар рўйхатида кучли ўнталикка кириши учун яна 2та гол керак.

*** Қатар - Эрон ўйинида ягона голни ўз ҳисобига ёзиб қўйган Меҳди Тареми ўз термаси сафида илк марта 2015 йилнинг 11 июнь куни бизнинг жамоага қарши баҳсда майдонга тушганди. Тареми ортда қолган салкам 2 йил ичида 8та гол урди.

*** Австралия термаси саралаш раундида кетма-кет 4-марта дурангга рози бўлди. «Соккеруз» 2015 йилнинг 8 октябрида Иордания термасига қарши баҳс (0:2)да енгилганидан буён жаҳон чемпионатлари саралашида мағлубиятга учрамаяпти - 6 ғалаба ва 4та дуранг.

*** БАА термаси жаҳон чемпионатлари саралаши доирасидаги 88-ўйинини мағлубият билан якунлади. Амирликлар айни пайт қуйидаги статистикага эгалар: 88та ўйин, 36та ғалаба, 17та дуранг, 35та мағлубият, тўплар нисбати - 135-113.

*** Япония терма жамоаси сафида 8 марта майдонга тушган Ясуюки Конно ЖЧ-2010 ва ЖЧ-2014 финал бос­қичларида ҳам қатнашганди. У БАА термаси дарвозасини ишғол қилгунича Тожикистон ва Австралия жамоалари посбонларини ранжитганди.

*** «Гент» (Бельгия) клуби сафида ўйнаётган Юя Кубо Япония терма жамоаси учун биринчи голини урди. Унинг дебюти ўтган йили 11 ноябрда Уммон термасига қарши кечган баҳсга тўғри келганди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Мазкур интервьюнинг тўлиқ қисмини ИнтерФУТБОЛ газетасининг 25-сонида мутолаа қилишшингиз мумкин.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz