Қайднома

Қидирув

Агент:«Совринлар бўлмаса, Вератти «ПСЖ»дан кетади»

Агент:«Совринлар бўлмаса, Вератти «ПСЖ»дан кетади»

  27.03.2017 23:55
  0
  652
Агент:«Совринлар бўлмаса, Вератти «ПСЖ»дан кетади»

«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Марко Верраттининг агенти Донато ди Кампли мижози  Париж клубидан кетиш ҳақида ўйлаётганини ошкор қилди.

«Олдин айтганимдек, ҳар қандай трансферда ўзига яраша мураккаблик томони бор. Чунки Марко ва «ПСЖ» ўртасидаги шартнома 2021 йилгача мўлжалланган.

Табиийки, мижозим ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. У парижликлар билан йирик мусобақаларда ғолиб чиқмоқчи. Аммо бунинг иложи топилмаяпти. Ҳозир унинг олдида 2та йўл бор: катта миқдорда маош олишда давом этади ёки муҳим совринлар ютиш учун бошқа клубга ўтади.

Оддий айтганда, Марко «ПСЖ»дан фақат Европанинг топ-клубига йўл олиши мумкин»,-деди ди Кампли La Gazzetta dello Sport нашри мухбирлари билан суҳбат давомида.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz