Қайднома

Қидирув

Баҳодир Пардаев Жанубий Корея клуби билан шартнома тузди

Баҳодир Пардаев Жанубий Корея клуби билан шартнома тузди

  29.03.2017 08:45
  0
  1073
Баҳодир Пардаев Жанубий Корея клуби билан шартнома тузди

“Қўқон-1912” футболчиси Баҳодир Пардаев Жанубий Кореянинг “Бучеон 1995” жамоаси аъзосига айланди.

"Мавсум бошида ҳужумчи билан тузилган шартномада агар унга хориж клублардан таклиф тушса, уни қўйиб юбориш мумкин, деган банд бор эди, - дейилади хабарда. - Қолаверса, Пардаевнинг келажагини уйлаб ҳам шундай қарорга келинди. Ахир ўйинчиларимизга ҳар доим ҳам бундай имконият бўлмаслиги мумкин. Шу тариқа, ўзбекистонлик легионер футболчилар сони яна биттага кўпайди.

Ўз навбатида “Қўқон-1912” футбол клуби Баҳодир Пардаевга жамоамизда фаолияти учун миннатдорчилик изҳор этади ва унинг келажакдаги ишларига омад тилаб қолади.

Маълумот учун, “Бучеон 1995” клуби Кореянинг “K League Challenge” дивизионида иштирок этади. Бу мамлакатдаги иккинчи даражали лига ҳисобланади.

 


Манба: kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz