Қайднома

Қидирув

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 42-поғонани сақлаб қолди

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 42-поғонани сақлаб қолди

  29.03.2017 14:35
  0
  525
ФИФА рейтинги: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 42-поғонани сақлаб қолди

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) аёллар терма жамоаларининг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 1548 очко билан 42-ўринни сақлаб қолди.

ОФКга аъзо терма жамоалар орасида Япония аёллар терма жамоаси 1977 очко билан етакчилик қилмоқда. Жаҳон рейтингида Япония 6-поғонада бормоқда.

Австралия аёллар терма жамоаси 1976 очко билан Осиёда иккинчи (дунёда саккизинчи) бўлса, КХДР аёллар термаси 1953 очко билан учинчи (дунёда ўнинчи) ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон аёллар термаси юқоридаги терма жамоалардан ташқари Хитой, Жанубий Корея, Таиланд, Вьетнам ва Хитой Тайпейидан кейин Осиёда 9-поғонани эгаллаб турибди.

Жаҳон рейтингида Германия аёллар терма жамоаси АҚШни иккинчи поғонага тушириб, етакчиликни қўлга олди. Учинчи ўринда Франция терма жамоаси бормоқда. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz