Қайднома

Қидирув

L’Equipe узр сўради

L’Equipe узр сўради

  29.03.2017 16:34
  0
  616
L’Equipe узр сўради

Франциянинг L~Equipe газетаси шахсий ҳаёт ҳақида нотўғри маълумот берганлиги учун «ПСЖ» футболчилари Блез Матюиди ва Марко Верраттидан узр сўради

Газета ЕЧЛ нимчорак финалида «Барселона»га қарши жавоб учрашуви олдидан бу икки футболчининг тунги клубга боргани ҳақида хабар тарқатган эди. L~Equipe бу маълумотнинг ёлғон эканини тан олди. «9 март куни биз «ПСЖ» футболчилари Марко Верратти ва Блез Матюидининг «Барселона»га қарши ўйиндан икки кун олдин тунги клубда бўлишгани ҳақида хабар бергандик. Бу хабар газетада чоп этилди ва сайтга ҳам қўйилди.

Бугун шуни маълум қиламизки, бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Шу туфайли жаноб Верратти ва Матюидидан узр сўраймиз»,-дейилади газета баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, бу хабардан сўнг Верратти нашрни судга берган эди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz