Қайднома

Қидирув

«Бунёдкор-2006» Россиядаги турнир финалида!

«Бунёдкор-2006» Россиядаги турнир финалида!

  30.03.2017 09:12
  0
  1084
«Бунёдкор-2006» Россиядаги турнир финалида!

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клубининг 2006 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари айни кунларда Россиядаги халқаро турнирда иштирок этишмоқда.
Акмал Рисқуллаев бошчилигидаги тарбияланувчиларимиз Ставрополь ўлкасида Россия қаҳрамони Владислав Духин хотирасига бағишланган халқаро мусобақада муваффақиятли иштирок этишмоқда.
Турнирда жами 12та жамоа 4та гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун курашга киришишган эди. Биринчи турда вакилларимиз Новопавловскнинг “Каскад” жамоаси устидан 11:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Абдураҳмон Абдусаматов (3та), Абдураҳим Исмоилов (3та), Никита Карпенко (3та), Отабек Болтаев ва Муслим Жамолиддинов муаллифлик қилишди.
Иккинчи тур учрашувда Ставрополнинг “Кожанный мяч” клуби билан куч синашилди ва унда ҳисоб очилмади – 0:0. Шу тариқа, ёш “қалдирғочлар” гуруҳда биринчи ўрин билан чорак финалга йўлланма олишди.
1/4 финалда Астраханнинг “Волгарь” клуби 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол Шамсиддин Турсунмаҳаммадов томонидан киритилди.
Ярим финал учрашуви анчайин қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда ўтди. Белгороднинг “Радуга” клубига қарши кечган баҳснинг асосий қисмида кучлар тенг келди – 1:1. Жамоамизнинг ягона голини шу куни ўзининг таваллуд айёмини нишонлаган Абдураҳим Исмоилов киритдию Асосий вақтда дуранг қайд этилгач, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. “Лотореялар баҳси”да тарбияланувчиларимиз омадлироқ чиқишди ва рақибдан 4:2 ҳисобида устун келишди.
Эртага маҳаллий вақт билан 14:00да (Тошкентда 16:00 бўлади) ҳал қилувчи финал учрашуви бошланади. Унда Акмал Рисқуллаев бошчилигидаги “Бунёдкор-2003” жамоаси “Краснодар” клуби тарбияланувчилари билан куч синашади.
Вакилларимизга финал учрашувида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.


Манба: www.fcbunyodkor.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz