Қайднома

Қидирув

«Ростов»нинг солиқлар ва меҳнат фондидан қарзи қанчани ташкил этади?

«Ростов»нинг солиқлар ва меҳнат фондидан қарзи қанчани ташкил этади?

  30.03.2017 15:46
  0
  878
«Ростов»нинг солиқлар ва меҳнат фондидан қарзи қанчани ташкил этади?

Европа Лигаси доирасидаги «Манчестер Юнайтед»га қарши кечган жавоб учрашуви куни Ростов области губернаторининг биринчи ўринбосари Игорь Гуськов «сариқ-кўклар»­нинг қарзлари хусусида бор ҳақиқатни айтди.

Унинг сўзларига кўра, умумий ҳисобда клубда 360 миллион қарздорлик мавжуд: меҳнат фонди солиқларидан 250 млн., асосий таркиб футболчилари ва мураббийларнинг мукофот пулларидан 110 млн. Маошлар ҳақида гап кетганда, ўтган йил учун ҳисоб-китоб яқиндагина тўлиқ амалга оширилди. Бошқа ходимларнинг иши бироз енгил - база ва офис ишчилари кунига пул олишган.

Қизиғи, Гуськов ўтган йил декабри­да берган интервьюсида «Ростов»нинг қарзи йўқлигини таъкидлаганди. Кейинги икки ярим ой мобайнида вазият бирдан ўзгариб кетдимикан?

Афтидан, област раҳбарларидан бири Янги йил байрами арафасида шунчаки, ҳаммасини яхшидек кўрсатишга уринган. Бошқача айтганда, эртак тўқиган.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz