Қайднома

Қидирув

Превью: «Нефтчи» – «Қўқон-1912»

Превью: «Нефтчи» – «Қўқон-1912»

  30.03.2017 17:30
  0
  694
Превью: «Нефтчи» – «Қўқон-1912»

Олий лиганинг 4-туридан ўрин олган водий дербисида “Нефтчи” ва “Қўқон-1912” Фарғонада тўқнаш келишади. Мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Учрашувлар тарихи

“Нефтчи” ва “Қўқон-1912” олий лигада 22 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Нефтчи”нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. “Нефтчи” 18та ўйинда ғолиб бўлган, 2 марта дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” бу рақибни икки марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида катта устунлик “Нефтчи” томонида – 65:26. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 56 очкога эга бўлган бўлса, “Қўқон-1912” 8 очкони қўлга киритган.
Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

10.06.2016 «Нефтчи» – «Қўқон-1912»  2:1

30.10.2015 «Нефтчи» – «Қўқон-1912»  0:1

08.09.2003 «Нефтчи» – «Қўқон-1912»  6:2

29.06.2002 «Нефтчи» – «Қўқон-1912»  6:3

29.10.2000 «Нефтчи» – «Қўқон-1912»  4:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз майдонида бўлиб ўтган 11 та ўйиннинг 10 тасида ғалабага эришган. Битта учрашувда “Қўқон-1912” зафар қучган.

Учрашув ҳакамлари

Фарғонадаги баҳсда Бахтиёр Намозов бошчилигидаги ҳакамлар бошқаришади. Учрашув назоратчиси – Сайфиддин Эрматов.

Олий лига 4-тур 31 март

«Нефтчи» (Фарғона) – «Қўқон-1912» (Қўқон)

Ҳакамлар: Бахтиёр Намозов (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Аскер Нажафалиев (Тошкент)

Назоратчи: Сайфитдин Эрматов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Григорий Ртвеладзе.

Бошланиш вақтлари

Бу жамоалар ўртасидаги учрашув 31 март куни соат “Истиқлол” стадионида 16:30да бошланади. Бугун эса ўринбосарларимиз ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Мазкур баҳс соат 16:00да Киргулидаги “Нефтчи СК” стадионида ўтказилади.


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz