Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев: Рақибни хатолар қилишга мажбур қилдик

Рўзиқул Бердиев: Рақибни хатолар қилишга мажбур қилдик

  30.03.2017 22:19
  0
  566
Рўзиқул Бердиев: Рақибни хатолар қилишга мажбур қилдик

"Насаф"-"Сўғдиёна" (4:0) учрашуви ниҳоясига еткач, мураббийлар ўйин ҳақидаги фикларини билдиришди. Аввало жамоамиз мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевич ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-Бугунги ўйинда биз рақибга босим ўтказа олдик. Рақибни хато қилишга мажбур қилдик. Биринчи бўлим ўрталарида  ўйинимизни бўшаштириб юбордик. Рақиб эса бундан фойдаланишга ҳаракат қилди ва вазиятлар яратишга уринди.

Бугунги учрашувдаги ғалаба ҳақли равишда қўлга киритилди. Учрашув ҳисоби бундан ҳам йирикроқ бўлиши мумкин эди. Аммо шогирдларим бир қанча вазиятлардан унумли фойдалана олмадилар. Бугун йигитлар майдонда эркин ҳаракат қилишди.

Биз жамоавий ўйин намойиш этамиз. Майдонга тушган барча ўйинчиларимиз ўзларига юклатилган вазифаларни тўлиқ адо этишди. Бугунги ғалабага ҳамма бирдек ҳисса қўшди.

Жароҳати туфайли кейинги пайтларда Фарруҳ Сайфиев хизматидан фойдалана олмаяпмиз. Шукурки, у ҳозир умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. Умид қиламанки, кейинги ўйинларимизда ушбу тажрибали ўйинчимиз майдонга тушишга тайёр бўлиб қолади.

Дарвозабонимиз Элдорбек Суюнов ҳозир тўлиқ машғулотларда иштирок этмоқда. У майдонга тушишга тайёр. У кейинги ўйинларда бизга албатта ёрдам беради.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz