Қайднома

Қидирув

Нилуфар Усмонова ҳам "темирйўлчи"га айланди...

Нилуфар Усмонова ҳам "темирйўлчи"га айланди...

  02.04.2017 09:34
  0
  2029
Нилуфар Усмонова ҳам

Азиз футбол ишқибозлари. Бироз олдин хабар берганимиздек, бугундан “Локомотив” жамоаси аъзолари сони яна бир нафарга ортди.

Биласиз, клуб брендини янада оммалаштириш борасида “Локомотив”нинг аҳил жамоаси самарали фаолият олиб бормоқда. Натижада, “темирйўлчилар” жамоасига мухлислик қиладиган аудитория борган сайин ортиб бормоқда.

Бугундан “Локомотив”нинг ишқибозлари сони санъатсеварлар ҳисобига янада ортса ажаб эмас. Зеро бироз аввал ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузи – Нилуфар Усмонова “Локомотив” билан трансфер келишувига эришди.

Клуб қароргоҳига ташриф буюрган элимиз ардоғидаги санъаткор стадион ва клуб билан яқиндан танишгач, унга 21-рақамли футболка рамзий тарзда топширилди.

Эндиликда “Локомотив” иштирокидаги учрашувларда Нилуфар Усмонова ҳам тўп суради. У мазкур ҳамкорликнинг йўлга қўйилганидан мамнун эканини таъкидлаб, “темирйўлчилар”нинг ушбу мавсумда ҳам янада улкан муваффақиятларга эришишига ишонишини таъкидлади.


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz