Қайднома

Қидирув

4-тур: Энг кўп мухлис Самарқандда

4-тур: Энг кўп мухлис Самарқандда

  01.04.2017 21:30
  0
  1014
4-тур: Энг кўп мухлис Самарқандда

Олий Лига 4-тур якунларига кўра, Самарқандда ўтган «Динамо» - «Навбаҳор» (0:1) учрашуви энг кўп томошабин тўплаган баҳс бўлди.

ПФЛ маълумотларига кўра, «Динамо» стадионида ўтган турнинг марказий ўйинида 13 105 томошабин ташриф буюрган. Бу тур доирасидаги энг кўп мухлис ташриф буюрган ўйиндир. Эътиборлиси шу куни стадион сиғими сабабли, 5 мингга яқин мухлис ўйингоҳ ташқарисида қолиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, 2-тур доирасидаги Самарқандда ўтган «Динамо» - «Шўртан» (3:0) учрашувида 10 138 томошабин ташриф буюриб, баҳс 2-турнинг энг кўп мухлис тўплаган ўйини бўлган эди.

Шунингдек, 4-тур доирасида Навоийда ўтган «Қизилқум» - «Бухоро» учрашувида ҳам 10 103 томошбин ташриф буюрган. Фарғонадаги «Водий дербиси»да эса 4263 нафар томошабин тўпланган.

4-тур учрашувлари ташрифи билан танишинг:

«Динамо» (Самарқанд) – «Навбаҳор» (Наманган) – 0:1. 13 105 томошабин.

«Қизилқум» (Навоий) – «Бухоро» (Бухоро)– 0:1. 10 103 томошабин.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Қўқон-1912» (Қўқон)– 1:2. 4263 томошабин.

«Насаф» (Қарши) – «Сўғдиёна» (Жиззах)– 4:0. 4122 томошабин.

«Машъал» (Муборак) – «Пахтакор» (Тошкент)– 3:0. 3447 томошабин.

«Локомотив» (Тошкент) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) – 5:0. 1252 томошабин.

«Металлург» (Бекобод) - «Шўртан» (Ғузор) – 4:2. 936 томошабин

«Обод» (Тошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент)– 1:1. 721 томошабин.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.


Манба: www.fcdinamo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz