Қайднома

Қидирув

«Челси» ниҳоят мағлуб этилди-я (ВИДЕО)

«Челси» ниҳоят мағлуб этилди-я (ВИДЕО)

  02.04.2017 09:43
  0
  1031
«Челси» ниҳоят мағлуб этилди-я (ВИДЕО)

Англия Премьер-лигасининг 30-турига келиб пешқадам «Челси» мағлуб бўлди. Ўз майдонида «Кристал Пэлас»ни қабул қилган Антонио Конте жамоаси 1:2 ҳисобида енгилди. «Аристократлар» бунга қадар кетма-кет саккиз учрашувни мағлубиятсиз ўтказиб, таъқибчиларидан анча илгарилаб кетганди. Лондон дербиси эса улар учун омадсиз келди.

Пойтахтнинг бошқа бир клуби «Тоттенҳэм» бундан фойдаланиб, орадаги фарқни 3 очкога қисқартирди. Дайер ҳамда Сон Хён Мин томонидан урилган голлар «шпорлар»га кетма-кет учинчи ғалабани тортиқ қилди.

Ўтган турда ва ниҳоят олтинчи поғонасидан кўтарилиб олган «Манчастер Юнайтед» ўз майдонида «Вест Бромвич» дарвозасини бир марта ҳам ишғол қила олмай, 2 очко йўқотди. Бугун — 2 апрель куни бўлиб ўтадиган марказий ўйинда «Арсенал»нинг қўли баланд келса, «тўпчилар» очколар бобида «Юнайтед»га тенглашиб олади.

Кечаги куннинг марказий ўйини Ливерпуль дербисига тўғри келиб, унда шу шаҳар номи билан юритиладиган клуб 3:1 ҳисобида муваффақият қозонди.

Англия Премьер-лигаси
30-тур беллашувлари
1 апрель, шанба

«Ливерпуль» — «Эвертон» 3:1

Голлар: Садио Мане, 8 (1:0). Мэтью Пеннингтон, 28 (1:1). Филиппе Коутиньо, 31 (2:1). Дивок Ориги, 60 (3:1).

«Бёрнли» — «Тоттенҳэм» 0:2

Голлар: Эрик Дайер, 66 (0:1). Сон Хён Мин, 77 (0:2).

«Лестер» — «Сток Сити» 2:0

Голлар: Уилфред Ндиди, 25 (1:0). Жейми Варди, 47 (2:0).

«Манчестер Юнайтед» — «Вест Бромвич» 0:0 «Уотфорд» — «Сандерленд» 1:0

Гол: Мигель Бритос, 59 (1:0).

«Халл Сити» — «Вест Ҳэм» 2:1

Голлар: Эндрю Кэрролл, 18 (0:1). Эндрю Робертсон, 53 (1:1). Андреа Раноккя, 85 (2:1).

«Челси» — «Кристал Пэлас» 1:2

Голлар: Сеск Фабрегас, 5 (1:0). Уилфрид Заха, 9 (1:1). Кристиан Бентеке, 11 (1:2).

«Саутгемптон» — «Борнмут» 0:0

Ноаниқ пенальти: Ҳарри Артер, 79 (Б).

2 апрель, якшанба
«Суонси» — «Мидлсбро»
«Арсенал» — «Манчестер Юнайтед»


Манба: www.daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz