Қайднома

Қидирув

«Реал Мадрид» шахсий рекордини янада янгилади

«Реал Мадрид» шахсий рекордини янада янгилади

  03.04.2017 00:33
  0
  703
«Реал Мадрид» шахсий рекордини янада янгилади

«Реал» Испания чемпионатининг 29-туридан ўрин олган «Алавес»га қарши учрашувда (3:0) яна бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Натижада қироллик клуби кетма-кет 50-учрашувда тўп киритиб Испания футболида ўзига тегишли бўлган рекордни янгилади. Бу ҳақида Squawka портали маълум қилди.

Мадридликлардан олдин бу рекорд «Барселона»га тегишли бўлиб, жамоа 1942 йилдан 1944 йилгача бўлган даврда 44та учрашувда кетма-кет тўп киритишга муваффақ бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» сўнгги марта 2016 йилнинг 26 апрелида «Манчестер Сити»га қарши ЕЧЛ ярим финал учрашувида (0:0) гол кирита олмаганди.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz