Қайднома

Қидирув

Танқид: Ўзбекистон терма жамоасида фақат қария футболчиларми?

Танқид: Ўзбекистон терма жамоасида фақат қария футболчиларми?

  03.04.2017 14:47
  0
  1174
Танқид: Ўзбекистон терма жамоасида фақат қария футболчиларми?

28 март куни ўз майдонида Қатар жамоасини мағлуб этган Ўзбекистон футбол термаси мухлисларда ЖЧ-2018 га чиқиш борасида умид уйғотди, аммо терманинг муваффақиятига ишонмаётган мутахассислар ҳам бор, деб ёзмоқда “Оила даврасида” нашри.

“Ишонмайман! Чунки мураббийга яқин ишловчилар, терма жамоалар маркази ходимлари ҳам ижтимоий тармоқларда бизнинг Осиёдаги ўрнимиз шу, боримиз, бўлганимиз шу, дея саралаш гуруҳ босқичида 3-ўринга лойиқ эканимизни писанда қилишмоқда.

Футболимиз ичида юрган одамлар ишонмагач, мухлислар нима қилишсин?!” деб ёзган журналист Шуҳрат Шокиржонов.

Шунингдек, журналист Ўзбекистон миллий термасининг қариялар жамоаси бўлиб қолаётгани ва таркибга ёшлар жалб этилмаётганини ҳам танқид қилган.

“Терма жамоамиз саралашда қатнашаётган 12 терма ичида энг қари жамоа. Ҳалигача Қатар-2011 қаҳрамонлари терма жамоамиз асосини ташкил этмоқда”, деб ёзган Ш. Шокиржонов.


Манба: www.1news.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz