Қайднома

Қидирув

«Локомотив» сен билан Сирожиддин! #Таслим бўлма

«Локомотив» сен билан Сирожиддин! #Таслим бўлма

  04.04.2017 22:15
  0
  1157
«Локомотив» сен билан Сирожиддин! #Таслим бўлма

Хабарингиз бор, Самарқанднинг “Динамо” жамоаси сафида кўрсатган мазмунли ўйинлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлган футболчи Сирожиддин Сайфиев 2014 йилги мавсумда оғир жароҳат олганди ва натижада футболчилик фаолиятини якунлаганди.

“Локомотив” жамоасига қарши кечган баҳсда оёғидан жуда жиддий жароҳат олган Сайфиев айни пайтда оғир ҳасталикка чалинган. Унга ҳам руҳан, ҳам моддий жиҳатдан далда бўлиш мақсадида championat.asia сайти ташаббуси билан ўзбек футболи жамоатчилиги махсус акция ташкил этмоқда.

“Локомотив” футбол клуби ҳам ушбу ҳайрия акциясидан четда туриш ниятида эмас. Жамоамиз иштирокида 11 апрел куни Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасида “Локомотив” стадионида ўтадиган Эроннинг “Истиқлол” жамоасига қарши учрашув чипталари сотувидан тушган маблағ Сирожиддин Сайфиевга ёрдам сифатида тақдим этиладиган бўлди.

Қолаверса, жамоамиз аъзолари ҳам бугунги машғулот бошланиши арафасида Сирожиддинни қўллаб-қувватлаш мақсадида эканликларини маълум қилишди ва унга соғлик тилаган ҳолда моддий ёрдам беришларини таъкидлашди.

#БизСенБиланСирожиддин

#ТаслимБўлмаСирожиддин


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz