Қайднома

Қидирув

Златан: Келажагим борасида саволларга нима дейишимни билмаяпман

Златан: Келажагим борасида саволларга нима дейишимни билмаяпман

  05.04.2017 09:41
  0
  560
Златан: Келажагим борасида саволларга нима дейишимни билмаяпман

"МЮ"нинг швециялик тажрибали ҳужумчиси Златан Ибраҳимович агар жамоа Европа чемпионлар лигасига йўл олса яна бир йил ушбу клубда қолишга тайёр.

Айтиш жоизки, Ибраҳимовичнинг шартномасининг амал қилиш муддати 2017 йилнинг ёзида поёнига етади ва шунинг учун ҳам уни MLS клуби - "Лос-Анджелес Гэлакси"га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

"Мен Манчестерга ЕЧЛсиз ҳам келган эдим ва жамоа премьерлигада ҳам фаворит эмасди, аммо мен ёрдам беришга ва жамоани кучайтириш учун ўтдим. Ўз келажагим борасида саволларга нима дейишимни билмайман.

Музокараларни давом эттиряпмиз. Кўрамиз, нима бўлар экан.Мен энди олдида кўп йиллик фаолият кутиб турган 20 ёшли эмас, 35 ёшдаман.

Фаолиятимни тугатишимга икки-уч йил қолгандир. Ҳаммаси менинг ва клубнинг нима хоҳлаётганимизга боғлиқ. Бошиданоқ бу ерга вақт ўтказиш учун эмас, ғалаба қозониш учун келганман", - дейди Ибраҳимович.


Манба: www.championat.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz