Қайднома

Қидирув

Ла-лига: «Барселона» «Севилья»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ла-лига: «Барселона» «Севилья»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

  06.04.2017 00:24
  0
  592
Ла-лига: «Барселона» «Севилья»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Испания премьроси 30-туридан ўрин олган марказий баҳс «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтди. Мазкур майдонда «Севилья»ни қабул қилган «Барселона» йирик 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ўйининг 26-дақиқасида Луис Суарес акробатик услубда зарба бериб, жуда чиройли гол муаллифига айланди.

Икки дақиқадан сўнг Лионель Месси қарши ҳужумни голга айлантириб, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. 33-дақиқада эса Лео ҳимоячи боши билан қайтариб юборган тўпга тўхтатмай зарба берди ва якуний ҳисобни ўрнатди.

Иккинчи бўлимда эса томонлар бир қанча вазиятлардан фойдалана олишмади ва иккинчи 45 дақиқа голсиз ўтди.

Шу тариқа «Барселона» навбатдаги уч очкони ўз ҳисобига қўшиб қўйди.

Барселона – Севилья 3:0 (3:0)

5 апрель, «Камп Ноу»

Голлар:1:0 – 25 Суарес, 2:0 – 28 Месси, 3:0 – 33 Месси.

Барселона: тер Стеген, Месси, Пике (Динь, 77), Умтити, Иньеста, Маскерано, Бускетс, Ракитич (Аленья, 80), Серджи Роберто, Неймар, Суарес (Пако Алькасер, 65).

Севилья: Рико, Пареха, Лангле, Эскудеро, Меркадо (Краневиттер, 46), Корреа, Насри (Сарабия, 46), Нзонзи, Иборра (Йоветич, 76), Витоло, Мариано.

Огоҳлантиришлар: Пике (15), Иборра (38), Витоло (57), Бускетс (71), Ракитич (78), Аленья (84).


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz