Қайднома

Қидирув

Лучано Спаллетти: «Келажагим? Ҳозир бу ҳақида гапирадиган вақт эмас»

Лучано Спаллетти: «Келажагим? Ҳозир бу ҳақида гапирадиган вақт эмас»

  06.04.2017 10:44
  0
  535
Лучано Спаллетти: «Келажагим? Ҳозир бу ҳақида гапирадиган вақт эмас»

Римнинг «Рома» клуби бош мураббийи Италия кубоги ярим финал жавоб баҳси доирасидаги «Лацио»га қарши (3:2) ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Лацио» майдонида кечган ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалабага эришганди. Натижада икки учрашувдаги умумий натижага кўра, «Лацио» кейинги босқичга йўл олган.

«Кўрамиз, бу натижа мавсумнинг қолган қисми учун қандай таъсир ўтказаркин. Албатта, энди бу ўйин натижасини тўғрилашнинг иложи йўқ. Ўтиб кетган нарсани тузатиб бўлмайди. Шунинг учун келгуси ўйинларда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қиламиз.

Менимча, «Рома» ёмон ўйин намойиш қилаётгани йўқ. Биз кўплаб ўйинларда ғалабага эришдик, жуда кўп голлар урдик. Хатога йўл қўйган ўйинлармиз ҳам бўлди.

Менинг келажагим? Ҳозир бу ҳақида гапирадиган вақт эмас.

Жамоам «А» сериясида ўзи учун керакли натижани энг керакли натижани қайд этишини хоҳлайман» – дейди Спаллетти Rai Sport нашрига.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz