Қайднома

Қидирув

Марказий учрашув: «Навбаҳор» - «Машъал» 1:0

Марказий учрашув: «Навбаҳор» - «Машъал» 1:0

  07.04.2017 19:00
  0
  1101
Марказий учрашув: «Навбаҳор» - «Машъал» 1:0

Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган марказий "Навбаҳор" - "Машаъл" учрашуви бошланмоқда.

Биз бевосита ўйинни тўғридан-тўғри стадиондан матнли трансляция ҳолда эфирга узатамиз.

Ҳозирда "Машъал" ва "Навбаҳор" футболчилари стадионга етиб келишди.

"Навбаҳор"

 

Мухлислар ҳам аста - секин ўйингоҳга кириб келишмоқда. Бугунги учрашув мухлислар томонидан анча қизиқарли ва рақобатга бой бўлиши кутилмоқда.

Наманганлик футболсевар мухлислар "Навбаҳор" - "Машъал" учрашуви олдидан #ТаслимбўлмаСирож акциясини ташкиллаштиришган.

Сиз ҳам акцияда иштирок этишингиз мумкин. "Навбаҳор" мухлисларига қойил қолмасдан бўлмайди! Респект!

Мухлислар уюштирган акцияни "Навбаҳор" жамоаси ҳам давом эттирди.

Олий лига, 5 - тур.

"Навбаҳор" (Наманган) – "Машъал" (Муборак) 0:0 LIVE

Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов (Андижон), А.Маражабов (Андижон), З.Абдураҳмонов (Андижон), Д.Клепиков (Тошкент)

“Навбаҳор”: 30.Асилбек Аманов, 2.Алишер Саматов, 4.Аббос Отахонов, 5.Ғиёс Комилов, 9.Дилшод Жабборов, 10. Мансур Саидов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Аъзам Алиев, 32.Жаҳонгир Меҳмонов,33. Тоҳир Шамшитдинов, 84.Неманья Йованович.

Захира: 1.Акмал Ортиков, 3.Хасан Эргашев, 11.Абдуазиз Султонов, 20.Алишер Мирзаев, 22.Рўзим Аҳмедов, 44.Дарко Станоевич, 77.Азиз Турғунбоев.

"Машъал": 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Искандар Шойқулов, 3.Сардор Раҳмонов, 8.Мирзакамол Камолов, 10.Хумоюн Муртазоев, 13.Шаҳзод Шайманов, 18.Аббос Шодмонов, 22.Бобур Қосимов, 44.Асилжон Бегимқулов, 77.Абдуллоҳ Олимов, 90.Зафар Тўраев (С).

Захира: 30.Ботир Носиров, 17.Владислав Павленко, 19. Зоҳир Қўзибоев, 28.Аббос Омонов, 31.Игорь Тыманюк, 55.Аваз Агалиев, 63. Умиджон Шарипов.

Назоратчи: А.Арутюнов (Тошкент).

ПФЛ ҳодими: Ш.Ражабов.

Жамоалар ҳозирда ўйинга "қизиш" тайёргарлик жараёнини олиб боришмоқда.

Стадион шарҳловчиси Сирожиддин Сайфиевнинг оғир аҳволда эканлигини эълон қилиб, акцияда иштирок этиш истаги борларга стадион чиқиш йўлакчаларида ҳайрия қутилари жойлаштирилганини эслатиб ўтди.

#таслимбўлмаСирож

Маҳаллий мухлислар "Навбаҳор"ни қўллаб - қувватлаш учун стадионни тўлдиришмоқда.

Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишмоқда

Учрашув бошланди!

"Навбаҳор" ўз майдонида илк бора янги либосда майдонга тушди. Эслатиб ўтамиз, наманганликлар "Динамо"га қарши сафар учрашувида ҳам шу либосдан фойдаланишган эди. 

1. Ўйин ҳужумкуор тарзда бошланди.

2. "Машъал" футболчиси Алишер Саматовга қўполлик ишлатди. 

2. Икки дақиқа ичида "Навбаҳор" ўйинчиларига қарши икки маротаба қўполлик ишлатилди. Илк дақиқалардан шиддат ошмоқда.

6. Саматовнинг жарима майдонига оширган тўпини Шаҳзод Шайманов қайтаришга муваффақ бўлди. Ҳозирча мезбонлар фаол бўлишмоқда.

8. "Машъал" жарима тўпи тепади.

9. Меҳмонларнинг ҳавфли вазиятини Йовановч бартараф этди.

10. "Навбаҳор" ўйинда фаол бўлишга интилмоқда. "Машъал" дарвозасига жарима тўпи. 

11. Мухлислар гол дея бақиришмоқда. Қани кўрамиз!

12. Қандай имконият кўкка совурилмоқда. Йовановичга нисбатан ишлатилган қўполлик учун жарима тўпи белгиланди. Стандарт вазиятни Ғиёс Комилов амалга оширди. Аммо самарасиз.

13. Тўп яна "Навбаҳор"да Ғофуровнинг ҳаводан йўллаган тўпи ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.

16. "Маъшал" дарвозабони вақтни чўзиш билан овора. Муборакликларнинг ҳужуми натижа бермади.

17. Ҳаводан йўлланган тўпга Йованович етиб бора олмади.

18. Тўп мезбонларда

19. Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. Ташкил қилинган ҳужумлар ноаниқ тўп узатишлар ва ҳимоячиларнинг ишончи ўйини туфайли якунламаяпти

20. Йованович "Машъал" дарвозасига гол урди, аммо қанот ҳаками Неманьяни ўйиндан ташқари холатда қолганини кўрсатди. 0:0

21. Аҳҳ қандай вазият Йованович гол уришга интилмоқда, унинг бош билан йўллаган зарбасини меҳмонлар ҳимоячиси бурчак тўпига айлантириб юборди.

21.  Саматовнинг рақиб жарима майдонига оширган тўпини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқаришди. Бурчак тўпи жуда хавфли чиқди.

22. "Навбаҳор" кетма-кет учинчи бор бурчак тўпини ишлади. Тоҳир Шамситдинов чамаси 20 метрлардан тепган тўпи дарвоза ёнгинасидан ўтди.

22. Ўйин янада жонланди. Мухлислар тинмай қарсак чалишмоқда. Майдон эгалари бир неча дақиқалар давомида рақиблари дарвозасига кам эмас 4 марта зарба йўллашди. Гол кўрамиз шекилли. 

25. Зафар Тўраев жарима майдони ичига кириб Аманов қўриқлаётган дарвоза томон зарба йўллади. Аммо мўлжалда бироз адашди.

27. Иккинчи қаватда бўйдор Йованович "Машъал" ҳимоячиларига анча "бош оғриғи" бўлмоқда. Лекин ҳозирча легионеримизга бироз омад етишмаяпти

30. Зафар Тўраев иккинчи бор ўйинда ўз омадини синаб кўрди. Бироқ футболчининг йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

34. "Навбаҳор" жарима тўпини амалга оширди. лекин Дилшод Жаббборовнинг берган зарбаси бироз ноаниқ.

38. "Машъал" аста - секин жонланмоқда. Тўраев бугун фаол Аманов томон йўлланган зарбага омад етишмади.

39. Саматовни йиқитишди. Ғиёс Комилов, Жўраев, Йовановичда тўп йўқотилди.

40. "Машъал" ҳужуми бартараф этилди. Ҳозирча 0:0

42. Муборакликлар бурчак тўпи ишлашди. Самарасиз амалга оширилди.

43. Тўп меҳмонларда қолганди. Лекин Аббос Шодмонов аутни нотўғри ташлагани учун тўп яна "Навбаҳор"га қайтариб берилди.

44. Ғиёс Комиловга сариқ карточка кўрсатилди.

44. Зафар Тўраев имконият бўлди дегунча зарба бермоқда. Бу сафар унинг тўпи аниқ чиқди, аммо Аманов коптокни қийинчиликсиз ушлаб олди.

45. Ўйинга 1 дақиқа қўшиб берилди.

Биринчи бўлим якунланди.

#НавбаҳорМашъал (0:0) #ОлийЛига2017

-*********************************

Live ҳисоблар:

Қўқон-1912 2:0 Динамо  

Сўғдиёна 0:0 Обод  

Навбаҳор 0:0 Машъал

Пахтакор 1:0 Металлург

Бухоро 2:0 Нефтчи

******************

Иккинчи бўлим бошланди.

47. Ҳужумкор ўйин бўлиб ўтмоқда.

51. Ҳар икки жамоа ҳам гол уриш учун астойдил интилишмоқда.

53. Иккинчи бўлимнинг дастлабки беш дақиқасида хавфли вазият кузатилмади. Устунлик вакилларимизда, бироқ ҳужумни якунлашни иложи бўлмаяпти.

56. “Навбаҳор” таркибида бирданига 2 та ўзгариш: Мансур Саидов ўрнига Рўзимбой Аҳмедов, Тоҳир Шамшитдинов ўрнига Азиз Турғунбоев майдонга тушди.

58. Ҳозиргина майдонга тушган Турғунбоев наманганликлар ўйинини жонлантирди. Стадион гол дея бақирмоқда.

59. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан оширилган тўпни Ғофуров дарвозага жойламоқчи бўлди. Лекин "Машъал" ҳимоячилари тўп йўлига тўғаноқ бўлишди.

61. Алишер Саматов тўпни жарима майдончасига узатган эди. Лекин асаблар-асаблар.

64. “Навбаҳор” таркибида учинчи ўзгариш: Мирзоҳид Ғофуров ўз ўрнини Хасанбой Эргашевга бўшатди

67. Саматов жарима майдонига тўпни хаволатиб узатганди, бироқ Аҳмедов пасга етиб кела олмади.

68. Асил Бегимқулов қўпол хатога йўл қўйди. Йованович ҳимоячини жазолаши мумкин эди. Аммо Илёсов тўпга биринчи бўлиб етиб келди.

69. ГООООООООООЛ! Хасанбой Эргашев жарима майдони ичидаги пала-партишликдан сўнг учрашувда ҳисобни очди.

72. Зафар Тўраев бош ҳакамга эътироз билдиргани учун Тўхтасинов футболчига иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, майдондан четлатди.

73. “Машъал” таркибида биринчи ўзгариш: Мирзакамол Камолов ўрнида Умиджон Шарипов ўйинни давом эттиради

74. Бугун стадионга 16281 мухлис ташриф буюрди.

76. Сардор Раҳмоновга сариқ карточка кўрсатилди.

78. Турғунбоевнинг кўтарган жарима зарбасига жамоадошлари ноаниқ ҳаракат билан жавоб қайтаришди.

78. “Машъал” таркибида иккинчи ўзгариш: Абдуллоҳ Олимов ўрнига захирадан Зоҳир Қўзибоев майдонга тушди

80. Азиз Турғунбоев икки маротаба ўнг бурчакдан тўпни жарима майдонига оширди. Биринчи вазиятда дарвозабон хавфни йўққа чиқарди, иккинчисида Йованович ноаниқ зарба берди.

85. “Машъал” таркибида учинчи ўзгариш: Бобур Қосимов ўрнида баҳсни Игорь Тыманюк давом эттиради

88. Асил Бегимқулов огоҳлантирилди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

Учрашув якунланди.

Олий лига, 5- тур

“Навбаҳор” – “Машъал” - 1:0

Гол: Хасан Эргашев (69)

"Навбаҳор" мухлисларига ҒАЛАБА МУБОРАК БЎЛСИН!

Олий лига, 5-тур LIVE ҳисобларни расмий телеграм каналимиз орқали ҳам кузатиб боришингиз мумкин. Уланиш учун: бу ерга босинг


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz