Қайднома

Қидирув

Илҳом Мўминжонов: «Навбаҳор» футболчилари бор кучлари билан ўйнашди, улар билан фахрланаман

Илҳом Мўминжонов: «Навбаҳор» футболчилари бор кучлари билан ўйнашди, улар билан фахрланаман

  07.04.2017 20:11
  0
  696
Илҳом Мўминжонов: «Навбаҳор» футболчилари бор кучлари билан ўйнашди, улар билан фахрланаман

"Навбаҳор" - "Машъал" учрашуви (1:0)дан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Машъал" жиддий рақиблигини билиб, уларни уч кун давомида ўрганиб чиқдик. Ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик.

Бугун майдонга тушган футболчилар билан фахрланаман, жароҳати туфайли айрим футболчилар эрталабги тайёрларгарлик жараёнида ўйинга тайёрлигларини билдириб ўтишди. Ушбу футболчиларга рахмат айтаман.

Аввалги матбуот анжуманида айтиб ўтганимдек, Олий лига янги мавсумда кучайиб бораётганини айтишим мумкин. Чунки, ҳар бир жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. 

Мавсумда фақатгина "Пахтакор" ва "Олмалиқ" йирик ҳисобга мағлуб бўлганини инобатга олмасак, қолган ўйинларда фақат кичик ҳисоблар қайд этилмоқда. Чунки лига жамоаларининг деярли кучи бир ҳил темпда.

Бу мавсум "Навбаҳор"нинг 23 футболчиси ҳам асосий таркиб учун даъвогар эканлигларини инкор этмайман. Бундан жуда ҳам хурсандман.
Самарқанддаги ўйинга кўп сонли мухлислар ташриф буюрди ва менга "Навбаҳор" футболчилари шунча ҳалқ ичида ўйнашгани ҳақида сўрашган эди.

Қайтариб ўтаман, Самарқандда стадион тўлди лекин "Марказий" стадионига Ўзбекистонда энг мухлис йиғилади. Мухлислар бизни қўллаб - қувватлашгани учун уларга алоҳида миннатдорчилик билдираман.

Мирзоҳид Ғофуровнинг алмаштирилишига сабаб унинг ўнг оёғида кичик жароҳат бор эди, у Жабборовдан алмаштирилишини сўради ва 5-6 дақиқадан сўнг унинг ўрнига гол муаллифи Ҳасан Эргашевни майдонга туширдик.

Захира ўйинчиси тушиб, гол ургани бу машғулотлар самараси натижа бераётганидан дарак беради. Сўнгги машғулотларда айнан шу услубда ўйнашни машқ қилган эдик. Барчаси кўнгилдагидек бўлди. Ўйлайманки жорий мавсумда совринли ўринлар учун кураш олиб борамиз.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz