Қайднома

Қидирув

Равшан Ҳайдаров: Ўйин сифатини яхшилашимиз талаб этилади

Равшан Ҳайдаров: Ўйин сифатини яхшилашимиз талаб этилади

  07.04.2017 23:32
  0
  689
Равшан Ҳайдаров: Ўйин сифатини яхшилашимиз талаб этилади

"Металлург" билан беллашувдан кейин Равшан Ҳайдаров учрашув тўғрисида фикрларини билдирди.

Равшан Ҳайдаров ("Пахтакор" бош мураббийи): - Бугунги беллашувда ижобий натижа йигитларнинг руҳий ҳолати учун жуда муҳим эди. Охирги мағлубиятларнинг ўз сабаблари бўлган.

Мухлисларга доим ғалаба керак. Жамоа буни учрашувдан олдин яхши англаб турганди. Ғалаба қозондик, лекин ҳали кўп ишлаш кераклиги кўриниб турибди.

Дастлабки 15 дақиқада намойиш қилган ҳаракатларимиз маъқул келди. Кейин ишончли ўйнай олмадик. Жароҳатлар ҳам жамоага салбий таъсир ўтказган. Аста-секинлик билан ўйин савияси ва натижаларни яхшилаб борамиз.

Футболчиларда катта босим бор эди. Буни салбий натижалар билан боғлаш мумкин. Уларда ўз кучига ишонч йўқолганди. Биз шуни қайтаришга уринимиз шарт эди. Биринчи бўлимнинг биринчи қисмидаги ўйин сифати яхши чиқди. Айнан шундай ҳаракатланишимиз лозим.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz