Қайднома

Қидирув

Жанубий Корея терма жамоаси мураббийлар штабига икки нафар мутахассис қўшилди

Жанубий Корея терма жамоаси мураббийлар штабига икки нафар мутахассис қўшилди

  10.04.2017 13:56
  0
  741
Жанубий Корея терма жамоаси мураббийлар штабига икки нафар мутахассис қўшилди

Жанубий Корея футбол ассоциацияси (КФА) мамлакат миллий жамоасининг сўнгги натижаларидан хавотирда ва бу борада айрим чораларни кўришга тушди. Хусусан, КФА қарорига кўра, Ули Штилике бошчилигидаги мураббийлар штабига яна икки нафар мутахассис қўшилди.

Бири кореялик тажрибали тактик бўлса, иккинчиси - жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис. Эндиликда футболчиларнинг жисмоний ҳолатига Ох Сеонг Хван жавоб беради. 35 ёшли мутахассис Лейпциг университети (Германия)да ўқиб, докторлик даражасини олган.

Жанубий Корея термаси ЖЧ саралашидаги кейинги ўйинини 13 июнь куни Қатарда ўтказади. КФА ўша вақт Дохада ҳаво ҳарорати жуда юқори бўлишини назарда тутиб, Сеонг Хванни ишга чорлагани тайин. КФА Техник қўмитаси аъзолари шунинг баробарида Ули Штиликедан терма жамоага футболчи танлашда номзодларнинг тажрибаси ва фидойилигига алоҳида эътибор қаратишини сўрашди.

Корейслар Қатар сафаридан сўнг 31 август куни ўз уйларида Эрон термасини қабул қилишади ва 5 август куни Тошкентга келишади.


Манба: www.intersport.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz