Қайднома

Қидирув

Андрей Микляев: Муҳаммадиев ва Қутибоев жароҳати сабаб «Истиқлол»га қарши ўйнай олмайди

Андрей Микляев: Муҳаммадиев ва Қутибоев жароҳати сабаб «Истиқлол»га қарши ўйнай олмайди

  10.04.2017 14:08
  0
  532
Андрей Микляев: Муҳаммадиев ва Қутибоев жароҳати сабаб «Истиқлол»га қарши ўйнай олмайди

Осиё Чемпионлар Лигаси “А” гуруҳи 4-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Истиқлол” (Теҳрон) учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “темирйўлчилар” устози Андрей Микляев ва ярим ҳимоячи Икром Алибоев ўз фикрларини билдирди.

“Эртанги ўйин қанчалик муҳим эканини яхши тушуниб турибмиз. Гуруҳдан чиқиш учун эртага фақатгина ғалаба қозониш керак. Буни мураббийлар ҳам, футболчилар ҳам билади. Беллашув биз учун омадли кечишига умид қиламиз. Сафарда “Истиқлол”га мағлуб бўлдик, аммо айта оламанки, бу жамоани мағлубиятга учратиш мумкин.

Футболда омад ҳам керак бўлади. “Шўртан” билан ўйинни оладиган бўлсак, ўша куни омад биздан юз ўгирганди. Умуман олганда, ҳимоя чизиғидан шикоятим йўқ, чунки кўп гол ўтказмаяпмиз. Баъзида тажрибалар қилиб, футболчиларни алмаштириб турамиз. Масалан, қайсидир ўйинда Бобур Йўлдошев майдонга тушса, баъзида Муҳаммад Коне ўйнайди.

Афсуски, бўлажак ўйин олдидан йўқотишлар бор. Шуҳрат Муҳаммадиев жароҳатидан фориғ бўлишга улгурмади. Шунингдек, Самалат Қутибоевда ҳам жароҳат бор.Муҳаммадиев ва Қутибоев эртага майдонга тушмайди. Шунингдек, Темур Кападзежа енгил жароҳат бор. Унинг эртанги ўйинда майдонга тушиши бугун маълум бўлади”, – деди Андрей Микляев.

“Эртага бизни қийин ўйин кутиб турибди. Сабаби, гуруҳдаги барча жамоалар бир-бирига яқин жойлашган. Умид қиламанки, эртанги ўйин ижобий натижа билан бизнинг фойдамизга ҳал бўлади”, – деди Икром Алибоев.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” – “Истиқлол” учрашуви эртага, 11 апрель куни ТТЗ мавзесидаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 16:00 да старт олиши режалаштирилган. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz