Қайднома

Қидирув

Райан Гиггз «Манчестер Юнайтед» ҳақида танқидий фикрлар билдирди

Райан Гиггз «Манчестер Юнайтед» ҳақида танқидий фикрлар билдирди

  11.04.2017 22:25
  0
  734
Райан Гиггз «Манчестер Юнайтед» ҳақида танқидий фикрлар билдирди

“Манчестер Юнайтед” собиқ футболчиси Райан Гиггз “қизил иблислар”нинг натижаси биргина Златан Ибрагимович билан боғлиқ бўлиб қолаётгани ҳақида фикр билдириб ўтди.

“Манчестер Юнайтед” кучли таркибга эга жамоа. Улар ҳужум ва ҳимояда яхши ўйин кўрсатишмоқда.

Бироқ футболчилар ўзларига бўлган ишончни йўқотиб қўйишмоқда. Бундан ташқари жамоа натижаси фақат Ибрагимовичга боғлиқ бўлиб қолаётгани яхши эмас.

Масалан, Лингард Златандан кўпроқ гол уришга кучи ва ақли етади. Замонавий футболчи бир ўйинда 10 - 12 та голли вазият яратишни ўз олдига мақсад қилган бўлиши шарт.

Ўйлайманки, Лингард бу ишни фаолияти давомида йўлга қўяди”, – дейди Гиггз Daily Mail нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Златан мавсум давомида 28 та гол урган, “МЮ”нинг ягона тўпурар ҳужумчиси ҳисобланади.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz