Қайднома

Қидирув

Умар Эшмуродов: «Локомотив» устидан ҳақли ғалабага эришдик

Умар Эшмуродов: «Локомотив» устидан ҳақли ғалабага эришдик

  12.04.2017 11:34
  0
  936
Умар Эшмуродов: «Локомотив» устидан ҳақли ғалабага эришдик

Олий лигамиз 5-турида Ғузорнинг “Шўртан” клуби ўз майдонида амалдаги чемпион тошкентнинг “Локомотив” жамоасига қарши кечган баҳсда 2:0 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритди.

Эътиборлиси, ”Шўртан”га уч очко келтирган дастлабки гол муаллифи “оқ бўрилар” ёш ҳимоячиси Умар Эшмуродов ҳисобига ёзилди. Учрашувдан сўнг, Умар Эшмуродов фикрлари билан ўртоқлашди:

-Кетма-кет мағлубиятлардан кейин мураббийлар штабида ўзгаришлар бўлди. Бош мураббий бўлиб тайинланган Ихтиёр ака Каримов ушбу баҳсга алоҳида тайёргарликни олиб борди ва ғалабага бўлган ишончимизни айтиб,  бизни руҳлантира олди. Натижада барча футболчилар ўйинни кучайтирдик ва ҳақли равишда ғалабага эришдик, – дейди Умар Эшмуродов.

Эслатиб ўтамиз, Эшмуродовни олий лигадаги учинчи голини нишонлади. Учала голларини ҳам Тошкент жамоаларига урган.

Ўтган мавсумда футболчи сафарда “Обод” ва “Бунёдкор” жамоалари дарвозасини ишғол этган эди.

Фахриддин Чориев


Манба: www.voha.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz