Қайднома

Қидирув

Иньеста: «Вазиятни ўнглашимиз мумкин»

Иньеста: «Вазиятни ўнглашимиз мумкин»

  13.04.2017 08:58
  0
  711
Иньеста: «Вазиятни ўнглашимиз мумкин»

Каталониянинг «Барселона» клуби ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста «Ювентус» қарши ўйин ҳақида ўз фикрини билдирди.

Ўтган босқичда кўк-анорранглилар биринчи учрашувда «ПСЖ»га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган, аммо жавоб учрашувида 6:1 ҳисобида парижликларни доғда қолдирган эди.

«Кўп нарсани амалга ошира олмадик. Айниқса, биринчи таймда ўйинимиз қовушмади ва иккита гол билан жазоландик.

Иккинчи бўлимда ўйин бироз бошқача бўлди. “Ювентус” — яхши жамоа, бироқ мағлубиятимизда ўзимиз айбдормиз. Вазият Париждаги ўйинга қараганда унчалик ҳам ёмон эмасдек.

Бироқ, биз яна катта қайтишни амалга оширишимиз керак. Агар ҳаммасини тўғри бажарсак, вазиятни ўнглашимиз мумкин, акс ҳолда барчаси барбод бўлади», — дея Иньеста сўзларини келтиради Football Espana.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz