Қайднома

Қидирув

«Обод» - «Олмалиқ» учрашувида Сирожиддинга ёрдам беринг!

«Обод» - «Олмалиқ» учрашувида Сирожиддинга ёрдам беринг!

  13.04.2017 08:43
  0
  629
«Обод» - «Олмалиқ» учрашувида Сирожиддинга ёрдам беринг!

2014 йил «Локомотив» - «Динамо» учрашувида оёғидан жиддий жароҳат олиб, футболчилик фаолиятини якунлаган Сирожиддин Сайфиев айни пайтда оғир ҳасталикка чалингани ва унга ҳам руҳан, ҳам моддий жиҳатдан далда бўлиш мақсадида акция ўтказилаётганидан хабарингиз бор.

“Обод” футбол клуби ҳам ушбу ҳайрия акциясидан четда тургани йўқ. Жамоамиз аъзолари Сирожиддинни қўллаб-қувватлаб, унга соғлиқ тилаган ҳолда моддий ёрдам беришга улгуришди. 

Хайрли ишни давом эттиришни мақсад қилган жамоамиз Сирожиддинга сиз азиз мухлисларнинг иштирокида яна ёрдам беришни ният қилган. «Обод» 14 апрель куни олий лиганинг 6-тур доирасида «Олмалиқ» билан куч синашади. Биласиз, жамоамиз уй учрашувларини ўтказадиган «Жар» стадионига кириш доим бепул бўлган. Эртанги баҳсда ҳам бу анъана давом этади. Фақат аввалги ўйинларимиздан фарқли равишда эртага Сирожиддин Сайфиевни қўллаб-қувватлаш мақсадида стадионимизда махсус қути бўлади. Беллашувни бевосита ўйингоҳда томоша қилиш учун ташриф буюрган ишқибозлар ўз имконияти доирасида Сирожиддинга ёрдам бериши мумкин. 

Демак, эртага «Жар» стадионига келинг, «Обод» - «Олмалиқ» учрашувида футболчиларни қўллаб-қувватланг ва Сирожиддинга ёрдам беринг!

Манба: www.fcobod.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz