Қайднома

Қидирув

Анчелотти:«Жавоб ўйини жуда оғир кечади, лекин ҳали имкониятимиз етарли»

Анчелотти:«Жавоб ўйини жуда оғир кечади, лекин ҳали имкониятимиз етарли»

  13.04.2017 09:34
  0
  699
Анчелотти:«Жавоб ўйини жуда оғир кечади, лекин ҳали имкониятимиз етарли»

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ ¼-финали доирасидаги биринчи баҳсда «Реал»дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ҳаммасини оддий деталлар ҳал қилди. Пенальтидан фойдалана олмадик ва ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келиш имкониятини йўққа чиқардик. Танассуфдан сўнг тезкор гол ўтказиб юбордик, бу ўйиннинг бориш жараёнини ўзгартирди.

Ўйлайманки, Роналдуни қизил карточкага қадар яхши ушлай олдик, аммо айнан у ўйин тақдирини ҳал қилди.

Кейинги ҳафтадаги ўйинда бизга жуда оғир бўлади. Лекин ҳаммаси ҳали ўз қўлимизда. Имкониятларимиз етарли. У ўйинда биздан нима талаб этилса, ҳаммасини бажарамиз.

Видаль бизнинг пенальтичимиз, унда бунинг учун ажойиб сифат бор. Лекин футболда бугунги каби воқеалар учраб туради.

Ўйлайманки, Хуммельс ва Левандовски жавоб учрашувига қадар тиклана олади. Мартинесни айбламоқчи эмасман. У бизнинг муҳим футболчиларимиздан бири» - дейди Анчелотти УЕФА расмий сайтига.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz