Қайднома

Қидирув

Россияда янги қонун қабул қилинди

Россияда янги қонун қабул қилинди

  14.04.2017 08:46
  0
  882
Россияда  янги қонун қабул қилинди

Россия Давлат думаси мусобақалар пайти мухлисларнинг жавобгарлигини оширувчи янги қонун қабул қилди.

Эндиликда майдонга югуриб чиқиш, стадионларга пиротехника воситаларини олиб кириш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, ҳақоратомуз ва уят сўзларни ишлатиш каби қоидабузарликлар учун 20 минг рубль миқдорида жарима ҳамда 15 кунлик маъмурий қамоқ ёки 7 йилгача спорт мусобақаларига киришни тақиқлаб қўйиш жазоси қўлланади.

Стадионга маст ҳолда кириш ҳам шу аснода «рағбатлантирилади». Агар бу тақиқлар такроран бузилса, жарима миқдори 50 минг рублга ошади. Худди шу жазо чоралари хорижлик мухлисларга ҳам тааллуқли. Қўшимча равишда, уларни мамлакат ҳудудидан мажбурий равишда чиқариб юбориш жазоси қўлланиши мумкин.

Агар қоидабузарликлар такроран амалга оширилса, уларни мамлакат ҳудудига киришлари бутунлай тақиқлаб қўйилади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz