Қайднома

Қидирув

Швециялик ҳакам катта хатога йўл қўйганди... (Видео)

Швециялик ҳакам катта хатога йўл қўйганди... (Видео)

  14.04.2017 08:15
  0
  1292
Швециялик ҳакам катта хатога йўл қўйганди... (Видео)

Европа Чемпионлар лигасининг чорак финалидан жой олган «Атлетико» — «Лестер» ўйини тақдирини пенальтидан киритилган ягона гол ҳал қилганди. Такрорий лавҳалар бош ҳакам Юнас Эриксоннинг қарори нотўғри эканини кўрсатиб берди. Фол жарима майдончаси ташқарида юз берган бўлиб, Гризманн жарима майдончасининг ичига йиқилганди. Ҳакам эса буни пенальти дея баҳолади.

Бу муҳим қарор эди. Мен ҳакамга у адашганини айтдим. Унинг қарори бизга қимматга тушиши мумкин. Ўйиндан сўнг ҳакамга юзланганимда фол чизиқ устида бўлганини, аммо такрорий лавҳада қоидабузарлик жарима майдончаси ташқарисида амалга ошганини айтди. Ҳа, у ерда пенальти эмас, жарима зарбаси бор эди. Қарордан эса хафсаламиз пир бўлди. Тўғри, ҳакамлик иши оғир, аммо муҳим вазиятларда тўғри қарор қабул қилишларини истаймиз.

Крейг Шекспир, «Лестер» бош мураббийи


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz