Қайднома

Қидирув

«Рединг» йўлланма олса ҳам Англия премьер-лигаcига қайта олмаслиги мумкин

«Рединг» йўлланма олса ҳам Англия премьер-лигаcига қайта олмаслиги мумкин

  14.04.2017 14:36
  0
  648
«Рединг» йўлланма олса ҳам Англия премьер-лигаcига қайта олмаслиги мумкин

Англия футбол лигаси (EFL) «Рединг» клубининг премьер-лигада қатнашишига йўл қўймаслиги мумкин. Бу жамоа ҳозирда чемпионшипда ўтиш ўйинларига йўлланма берувчи 4-ўринда бормоқда.

The Telegraph нашрининг хабар беришича, «Рединг» раҳбарияти жамоани Дай Йонг ва унинг синглиси Дай Сю Ли бошлиқ хитойлик инвесторларга сотиш бўйича музокара олиб бормоқда. Ака-сингиллар 2016 йилда «Халл Сити»ни сотиб олишга уриниб, муваффақиятсизликка учрагандилар.

Бу сафар лига клубнинг хўжайин алмаштиришига рози бўлди, аммо EFL келишувнинг ошкора эмаслигидан хавфсирамоқда. Агар «Рединг» лига рухсатисиз сотиладиган бўлса, унинг АПЛга чиқиш эҳтимоли камаяди.

Манбада айтилишича, премьер-лигага йўл олиш «Рединг»га деярли 200 миллион фунт стерлинг даромад келтиради.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz