Қайднома

Қидирув

«Интер» Мбаппе трансфери бўйича «Монако» билан музокарани бошлади

«Интер» Мбаппе трансфери бўйича «Монако» билан музокарани бошлади

  15.04.2017 11:04
  0
  531
«Интер» Мбаппе трансфери бўйича «Монако» билан музокарани бошлади

Италиянинг “Интер” клуби “Монако” билан жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппе трансфери бўйича музокара бошлади.

Tuttosport нашрининг хабарига кўра, италияликлар футболчи учун “Монако”га 70 миллион евро беришга тайёрликларини билдиришган.

“Интер” раҳбарияти Мбаппе янги мавсумда жамоага келиб қўшилишини истамоқда. “Монако” Мбаппе ҳақида ҳозирча сўнгги қарорни қабул қилмади. Хабарларга кўра, жамоа раҳбарияти яқин кунларда Килианнинг келажаги ҳақида сўнгги қарорни қабул қилади.

Маълумот учун, Мбаппе “Монако”нинг барча мусобақалардаги учрашувларида 34 марта майдонга тушиб, 21 та тўп киритган.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz