Қайднома

Қидирув

Андрей Фёдоров истеъфога чиқишга тайёр!!!

Андрей Фёдоров истеъфога чиқишга тайёр!!!

  16.04.2017 20:49
  0
  781
Андрей Фёдоров истеъфога чиқишга тайёр!!!

Бироз аввал Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадионида Олий лиганинг 6-туридан ўрин олган "Нефтчи" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида «Бунёдкор» бош мураббийи Сергей Лушчан иштирок этди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Бу биз ғолиб чиқишимиз керак бўлган 5-ўйин эди. Жамоамиз ҳозир чуқур инқирозни бошидан ўтказмоқда. Боиси, биз ОЧЛни ва чемпионатни қониқарсиз бошладик. Ўйин сўнггида ўзимизга ўзимиз муаммо ошириб олдик. Кейинроқ эса қарши ҳужумда 2 марта бирга бир вазиятни қўлдан бой бердик. Чемиртанни асосий таркибда туширимаганим сабаб шуки, Шахзодбек Нурматов бугунги ўйинга кўпроқ тайёр эди. Таъкидлаш керакки биз мамлакатда ўз тарбияланувчилардан ташкил топган ягона жамоамиз. Ҳозирги таркибимиздан фақатгина Шахзодбек Нурматов ва Мурод Зуҳуров бошқа жамоа тарбияланувчилари ҳисобланишади. Аммо, Зуҳуровни ўзимизники десак ҳам бўлади. Боиси, у 9 йилдан буён биз билан бирга.

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Нефтчи" бош мураббийи Андрей Фёдоров иштирок этди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи бўлим биз учун жуда оғир кечди. Чунки рақиб майдонда тўлиқ устунликни ўрнатди. Бу нима билан боғлиқ тушуниш қийин бўлаяпти. Ўтган мавсум сўнгги ва жорий мавсумдаги қониқарсиз натижалар учун айбдор фақат ўзим.Ўйиннинг сўнгги 20 дақиқасида мен ўзимга ўзим қарор қабул қилиб бўлдим. Агар раҳбарият менинг истеъфоимни истаса, ҳозироқ ариза ёзишга тайёрман.


Манба: www.sports.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz