Қайднома

Қидирув

«Бунёдкор» – «Ал-Аҳли учрашувини хитойлик ҳакамлар бошқаради

«Бунёдкор» – «Ал-Аҳли учрашувини хитойлик ҳакамлар бошқаради

  17.04.2017 15:37
  0
  491
«Бунёдкор» – «Ал-Аҳли учрашувини хитойлик ҳакамлар бошқаради

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири “С” гуруҳи 5-турида “Бунёдкор” Тошкентда Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” клубини қабул қилади. ОФК мазкур ўйинга расмийларни тайинлади.

Хитойлик ФИФА рефериси Фу Минг бош ҳакам вазифасида ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Вейминг Хуо ва Уанг Дексин ассистентлик қилади. Ҳиндистонлик Санжай Кумар учрашув комиссари бўлиб ишлайди. Ҳакамлар назоратчиси вазифаси ливанлик Али Редага юклатирди.

“Бунёдкор” ва “Ал-Аҳли” ўртасидаги ўйин 24 апрель, душанба куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 19:00 да бошланиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, “С” гуруҳи 4-туридан кейин “Ал-Аҳли” 8 очко билан гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. “Бунёдкор” ўтказилган 4 ўйинда бирорта очко жамғариш уддасидан чиқа олмади. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz