Қайднома

Қидирув

Стив Макларен: Моуриньонинг Люк Шоуни танқид қилиши умуман нотўғри

Стив Макларен: Моуриньонинг Люк Шоуни танқид қилиши умуман нотўғри

  19.04.2017 00:39
  0
  709
Стив Макларен: Моуриньонинг Люк Шоуни танқид қилиши умуман нотўғри

Англия терма жамоаси собиқ мураббийи Стив Макларен “МЮ” бош мураббийи Жозе Моуриньонинг жамоа ҳимоячиси Люк Шоуни танқид қилаётганига ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Буюк мураббий сэр Алекс Фергюсон ўз вақтида қўл остидаги футболчиларни ОАВ олдида танқид қилмаслигини билдириб ўтганди. Ўйлайманки, бу тўғри қарор бўларди.

Моуриньонинг Люк Шоуни танқид остига олиши нотўғри деб ўйлайман.

Унинг бу иши умуман футбол шахсига тўғри келмайди. Яъни Моуриньонинг бу иши бошқа футболчиларнинг ғазабига тегади ва уларнинг португалиялик мутаххасисга бўлган муносабатини ўзгартириб юборади. Нима бўлган тақдирда ҳам Моуриньо Шоуни танқид эмас қўллаб – қувватлаши керак”, - дейди Макларен Goal.com сайтига берган интервьюсида.

Маълумки, Люк Шоу аввалроқ жиддий жароҳат олиб, таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйганди. Лекин Шоу ёзда “Манчестер Юнайтед”даги ўрнини қайтариб олиш учун бор кучини ишга солишини айтиб ўтган.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz