Қайднома

Қидирув

Карло Анчелотти: Келажакда ҳакамларга видеотакрорлар ёрдам беради

Карло Анчелотти: Келажакда ҳакамларга видеотакрорлар ёрдам беради

  19.04.2017 19:46
  0
  466
Карло Анчелотти: Келажакда ҳакамларга видеотакрорлар ёрдам беради

"Бавария" бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар лигаси чорак финалида "Реал"га қарши кечган жавоб ўйини (6:2) ҳақида фикр билдираркан, ҳакамлардан норози бўлганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, қўшимча вақтда Криштиану Роналду офсайд ҳолатида гол киритгани айтилмоқда.

"Биздан кўра ҳакамлар ёмонроқ ишлади. Мен дарҳақиқат ўз жамоам билан фахрланаман, аммо биз ҳакамлар томонидан жазоландик.

Ҳамма нарса бўлиши мумкин, хатолар учраб туради. Аммо бу қадар хатолар серияси бўлиши мумкин эмас.

Умид қиламанки келажакда ҳакамларга ТВ ёрдам беради, улар видеодан фойдаланадилар. Бу қадар юқори савиядаги ўйинда бундай хатоларга йўл қўймаслик лозим.

Ҳар ҳолда чорак финалга бошқа ҳакам... нима дейишни ҳам билмайман... яхшироқ савиядаги ҳакам тайинланиши керак. Ёки видеотакрордан фойдаланиш лозим.

Аммо мен фақат ҳакамлар хатоси туфайли мағлубиятга учрадик, деб айтмоқчи эмасман", - дейди Анчелотти.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz