Қайднома

Қидирув

Футболчилар-у, бутун интернет олами эътиборини ўзига тортган Денис Буэно

Футболчилар-у, бутун интернет олами эътиборини ўзига тортган Денис Буэно

  08.05.2017 12:28
  1
  2892
Футболчилар-у, бутун интернет олами эътиборини ўзига тортган Денис Буэно

Футбол ҳаками ва лайнсмени Денис Буэно (Denise Bueno) ноодатий кийиниш услуби билан нафақат Бразилияда балки бутун интернет оламида машҳур.

Денис аслида моделерлик соҳасида фаолият юритади, баъзида Бразилия ҳаваскорлар лигаси ўйинларида гоҳида ҳакамлик гоҳида лайнсменлик вазифасини бажариб туради. 

Гап шундаки, куни-кеча Денис "Десире" - "Спортинг" учрашувида яна ноодатий тарзда танланган кийим услубида кўриниш берди. Яъни учрашувга бошқача либосда чиққан Буэно нафақат шу учрашувдаги футболчилар, мухлислар ва бутун интернет олами диққат эътиборини ўзига тортишга муваффақ бўлди.

Ўйиндан сўнг эсталик учун тушилган расмда айрим футболчилар унинг либосидан кўзларини уза олишмади.

"Кўпчилик мени кийиниш услубим хатолигини юзимга солади. Ҳайронман нега бу бошқаларга қизиқарли туюлади. Одамларнинг мени бундай танқид қилишлари умуман ёқмайди. Аслида инсонлар мени кийимимга эмас қилаётган ишимга баҳо беришларини истар эдим", - дейди Буэно.

Денис Буэнони "Десире" - "Спортинг" учрашувида машхур қилиб юборган фотогалерея


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


matriarxat.erta hujumda ayollar uynamasa bulgani !!
02.05.2017 20:12

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz