Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ. Мусобақа давоми нима бўлади? Қурьа қачон?

ЕЧЛ. Мусобақа давоми нима бўлади? Қурьа қачон?

  20.04.2017 02:26
  0
  868
ЕЧЛ. Мусобақа давоми нима бўлади? Қурьа қачон?

Европа чемпионлар лигасида чорак финал босқичига якунига етиб, ярим финалга чиққан 4та жамоа номи аниқ бўлди. Демак, бизни ушбу мавсумдаги сўнгги қуръа маросими кутиб турибди. 

Ярим финал иштирокчилари:
"Атлетико" (Испания)
"Монако" (Франция)
"Реал" (Испания, амалдаги чемпион)
"Ювентус" (Италия)

Қуръа қачон ва қаерда бўлади?
ЕЧЛ ярим финалига қуръа ташлаш маросими 21 апрель куни УЕФА штаб-квартираси жойлашган Швейцариянинг Ньон шаҳрида бўлиб ўтади. Маросим Тошкент вақти билан 15:00да бошланади.

Қуръа тартиби
Қуръада ҳеч қандай чекловлар ва саватчаларга ажратилишлар бўлмайди. Исталган жамоа ҳар қандай рақиб билан тўқнаш келиши мумкин.

Ярим финал ўйинлари
Ярим финал босқичининг дастлабки ўйинлари 2 ва 3 май, жавоб баҳслари эса 9 ва 10 май кунлари ўтказилади. Қуръа жараёнида номи биринчи тортилган клуб дастлабки ўйинни ўз уйида ўтказади.

Финал ҳақида
Жума куни бўладиган қуръада финал баҳсининг номинал мезбони номига ҳам аниқлик киритилади. 

Финал 3 июнь, шанба куни Кардиффдаги "Миллий" стадионда бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.


Манба: www.std.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz