Қайднома

Қидирув

Гвардиола: «Давид Сильвада қандайдир ўзига хослик бор»

Гвардиола: «Давид Сильвада қандайдир ўзига хослик бор»

  21.04.2017 03:31
  0
  618
Гвардиола: «Давид Сильвада қандайдир ўзига хослик бор»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Давид Сильвадан жуда хурсанд.

«Биласизми, ғоят бахтли инсонман, чунончи, Хави ва Иньеста каби етук ижрочиларга мураббийлик қилдим. Энди вазият бироз ўзгарди ва қўл остимда Давид Сильва бор.

Бу ўринда ҳам гап буюк футболчи ҳақида кетмоқда. Сильва ҳар бир машғулотда қойил қолдиради. Мана, неча йилдирки, юқори савияда ўйнамоқда. Давид яқиндагина «Манчестер Сити»да 300-ўйинини нишонлади - бу кўп нарсадан далолат.

Менимча, у янада олдинроққа  бора олади. Ёдимда, «Барселона»га устозлик қилганимда, «Валенсия»ни бошқарган Унаи Эмери билан гаплашгандим. У шундай деганди: «Ишон, Сильва «Барселона»га айни керак ўйинчи».

Эмерининг фикрига тўлиқ қўшиламан, у ҳақ эди. Сильвада қандайдир ўзига хослик бор ва у дунёдаги барча совринлардан ҳам муҳимроқ»,-деди Гвардиола.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz