Қайднома

Қидирув

Англия терма жамоаси собиқ футболчиси вафот этди

Англия терма жамоаси собиқ футболчиси вафот этди

  21.04.2017 17:52
  0
  696
Англия терма жамоаси собиқ футболчиси вафот этди

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ёшлар жамоаси мураббийи Уго Эхиогунинг вафот этганини эълон қилди. Мураббий 45 ёшда ҳаётдан кўз юмди.

“Чуқур изтироб билан ёшлар жамоаси бош мураббийи Уго Эхиогунинг вафот этганини  маълум қиламиз”, - дея ёзади бу ҳақда “шпорлар” клуби расмий твиттери

Маълумотларга кўра, Уго клуб базасида ҳушини йўқотган ва шифоҳонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган. Тахминларга кўра, Угода кучли юрак ҳуружи кузатилган.

Маълумот учун, Эхиогу футболчилик фаолиятида “Астон Вилла”, “Мидлсбро”, “Рейнжерс”, “Лидс”, “ВБА” ва “Шеффилд Юнайтед” клубларида ўйнаган бўлиб, Англия терма жамоаси сафида 4 та учрашув ўтказган. Эхиогу “Тоттенхэм”да 2014 йил мавсумида фаолият олиб борган.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz