Қайднома

Қидирув

Олий лига: «Локомотив» сафарда «Пахтакор»ни мағлуб этди

Олий лига: «Локомотив» сафарда «Пахтакор»ни мағлуб этди

  21.04.2017 20:46
  0
  544
Олий лига: «Локомотив» сафарда «Пахтакор»ни мағлуб этди

Олий лиганинг 7-тури доирасида "Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги марказий ўйин бўлиб ўтди.

Ўйин юқори савияда ўтди деб айтиш қийин. Баҳс сўнгига келиб "ҳарорат" ошганини таъкидлаш лозим.

Ўйиннинг 9-дақиқасида мезбонлар пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Станислав Андреев 11 метрли жаримадан зарба бериб, тўпни юқорига тепиб юборди. Биринчи бўлим ўрталарида "Пахтакор" дарвозаси томон пенальти белгиланди ва Марат Бикмаев ундан самарали фойдаланди.

Орадан кўп ўтмасдан пахтакорчилар ҳисобни тенглаштиришди. Жаримадан етказилган узатмани Аднан Ораховац рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Юқорида айтганимиздек, ўйин сўнгига келиб, темп бироз ошди. Дастлаб Жасур Ҳакимов ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади. Темирйўлчилар эса ўз имкониятларини голга айлантиришди. Алибоев ўнг қанотдан етказган узатмани Махарадзе бош билан дарвозага жойлади. Лобанов тўпни қайтарди, аммо Бикмаев дарвозани ишғол қилди. 

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида "Пахтакор"нинг бир эмас, икки футболчиси майдондан четлатилди. Дастлаб Камолиддин Тожиев Алибоевга нисбатан қўпол ўйнади ва иккинчи сариқ карточка туфайли майдонни тарк этди. 

Қўшиб берилган дақиқаларда эса мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритиш ҳуқуқини қўлга киритишди ва. Лобанов "Локо" жарима майдончасига етиб келди. Саша дастлаб темирйўлчилар ҳимоячиси Муҳаммад Коне билан "сан-ман"га боргани учун сариқ карточка олди. Бурчакдан етказилган узатмага Лобанов бош билан зарба бериб, ҳисобни тенглаштиришига бир бахя қолди. Нестеров майдонни тарк этган тўпни олиб, ўз дарвозаси олдига ўрнатаётганида, Лобанов тўпни ён томонга тепиб юборди. Натижада ҳакам "Пахтакор" дарвозабонига 1 дақиқа ичида иккинчи "сариқ"ни, кетидан қизил карточкани кўрсатишга мажбур бўлди.

Равшан Ҳайдаров бу пайтда яна бир ўзгартиришни сақлаб қолган экан, захира посбони Шерзод Каримовнинг ўрнига туширилди.

"Локомотив" муҳим ғалабани қўлга киритди ва ўз очколарини 15тага етказиб, пешқадам бўлиб олди.

Олий лига. 7-тур, 18:00
«ПАХТАКОР» – «ЛОКОМОТИВ» 1:2 (1:1)

Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), Д. Мухторов (Тошкент).

Голлар: Аднан Ораховац (33) — Марат Бикмаев (26-пенальти, 81)

"Пахтакор": Александр Лобанов (с), Владимир Козак, Аднан Ораховац, Юрица Булят, Даврон Ҳошимов, Азим Аҳмедов, Акбар Исматуллаев, Камолиддин Тожиев, Станислав Андреев, Шерзод Каримов, Жасур Ҳакимов.

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Олег Зотеев, Ислом Тўхтахўжаев, Муҳаммад Коне, Салим Мустафоев, Кахи Махарадзе, Темур Кападзе (с), Икром Алибоев, Сардор Мирзаев, Марат Бикмаев, Мурод Бобожонов

Четлатишлар: Камолиддин Тожиев (86, иккинчи огоҳлантириш), Александр Лобанов (90+2, иккинчи огоҳлантириш).

Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).


Манба: std.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz