Қайднома

Қидирув

«Тянгжин Цюангжянг» Диего Костани қўлга киритмоқчи

«Тянгжин Цюангжянг» Диего Костани қўлга киритмоқчи

  22.04.2017 07:12
  0
  553
«Тянгжин Цюангжянг» Диего Костани қўлга киритмоқчи

Хитойнинг «Тянгжин Цюангжянг» клуби қандай қилиб бўлса ҳам Диего Костани қўлга киритмоқчи.

Sky Sports нашри берган хабарга кўра, «Тянгжин Цюангцзянг» «Челси» ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси билан музокараларни олиб бормоқда.«Тянгжин» бунинг учун Костага барча солиқларни чиқариб ташлаганда, ҳафтасига 650 минг евро бермоқчи. Бу йилига 34 миллион евро маош дегани. Агар Коста бу таклифга рози бўладиган бўлса, дунёнинг энг кўп маош оладиган футболчисига айланади.

Костанинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Унинг Лондон клубидаги ҳафталик маоши 150 минг фунт стерлингни ташкил қилади.

Қайд этиб ўтиш жоиз, лондонликлар февралда Диего Костани айнан «Тянгжин Цюангцзянг» 107 миллион евро эвазига сотишни истамаганди.

Эслатиб ўтамиз, Хитойда трансфер ойнаси 19 июндан 14 июлга қадар давом этади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz