Қайднома

Қидирув

Кристиан Гросс: Очколарни сарҳисоб қиладиган паллада турибмиз

Кристиан Гросс: Очколарни сарҳисоб қиладиган паллада турибмиз

  23.04.2017 14:35
  0
  444
Кристиан Гросс: Очколарни сарҳисоб қиладиган паллада турибмиз

“Бунёдкор” – “Ал-Аҳли” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида жиддаликлар устози ва жамоа дарвозабони қатнашди.

- Эртанги баҳс биз учун жуда муҳим. Гуруҳ босқичи якунига етмоқда. Очколар сарҳисоб қилинадиган паллада турибмиз. “Бунёдкор”нинг кейинги босқичга чиқиш имконияти йўқолган бўлса-да, рақиб ўз обрўсини сақлаш учун ғалабага ўйнайди, деб ўйлайман. Ўз навбатида “Ал-Аҳли” ҳам фақат ғалаба қозониш учун майдонга чиқади.

Осиё Чемпионлар лигаси қитъанинг энг нуфузли турнири ҳисобланади. Бизда ички чемпионат якунланган бўлишига қарамасдан, мухлисларимизни халқаро турнирда хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Саудия Арабистони чемпионатида савияли ва бир-бирларига муносиб жамоалар кўп. Аниқроғи рақобат кучли. Чемпионлар лигасида эса бироз бошқачароқ. “Бунёдкор”нинг бирон футболчисини ажратиб ўтирмоқчи эмасман, рақиб жамоа сифатида кучли, - дейди “Ал-Аҳли” устози Кристиан Гросс.

- Эртага қўлга киритиладиган уч очко бизни кейинги босқичга олиб чиқиши мумкин. Рақибнинг устун томони шуки – уларда босим йўқ. Мураббийлар томонидан бериладиган кўрсатмаларни тўлиқ бажарсак мақсадимизга эришамиз, - дейди “Ал-Аҳли” посбони Ёсир Ал-Мусайлим.


Манба: www.bunyodkor.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz