Қайднома

Қидирув

Cтадион сухандони «қовун туширди»

Cтадион сухандони «қовун туширди»

  25.04.2017 09:37
  0
  812
Cтадион сухандони «қовун туширди»

Колумбиялик стадион сухандони хато туфайли «Сантос» ҳужумчиси Рикардо Оливейрани марҳумга чиқариб қўйди. У Либертадорес кубогидан ўрин олган «Санта Фе» - «Сантос» учрашувидан олдин мухлисларга мурожаат қилиб, бир дақиқалик сукут сақлашни илтимос қилди:

«Хонимлар ва жаноблар. Илтимос, ўрнингиздан туринг. «Сантос» мураббийи Рикардо Оливейранинг ҳаётдан кўз юмгани муносабати билан бир дақиқа сукут сақлаймиз».

Эътиборли томони, Оливейра бу вақтда сардорлик боғичи билан майдон марказида турарди. Аслида эса 18 апрель куни Бразилия клуби афсонаси Алехандре де Карвальо Канеко оламдан ўтганди.

Энг қизиғи, Оливейрадан бу ҳақда сўрашганида, у диктор хатосини пайқамаганини тан олди. 36 ёшли Оливейра 2015 йилдан буён «Сантос»да тўп сурмоқда. У фаолияти давомида «Милан», «Валенсия», «Бетис», «Сарагоса» ва «Ал-Жазира» каби клублар шарафини ҳимоя қилган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz