Қайднома

Қидирув

Бугун футбол. «Локомотив» - «Ал Таавон»

Бугун футбол. «Локомотив» - «Ал Таавон»

  25.04.2017 13:22
  0
  515
Бугун футбол. «Локомотив» - «Ал Таавон»

Бугун "Локомотив" ўз майдонида Осиё чемпионлар лигаси 5-тур учрашувини ўтказади. "Темирйўлчилар" бугун Саудия Арабистонининг "Ал Таавон" клубига қарши баҳс олиб боришади. Ўйин 17:00да бошланади.

Осиё чемпионлар лигаси-2017

"А" гуруҳи. 5-тур

ЛОКОМОТИВ - АЛ ТААВОН

Бош ҳакам: Абдулраҳмон Иброҳим Ал Жассим (Қатар)

Қанот ҳакамлари: Толиб Салим Ал Марри (Қатар), Сауд Аҳмад Алмақалеҳ (Қатар)

Захира ҳаками: Сауд Али Ал Адба (Қатар)

Назоратчи: Али Ҳамад Ал Бадвави (БАА)

Комиссар: Ричард Дел Фонсо (Филиппин)

Учрашув ҳақида маълумотлар

- Осиё чемпионлар лигасида "Ал Таавон" бу йил биринчи марта иштирок этмоқда. Бу жамоа 1-турни ўз майдонида "Локомотив"га қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

- "Локомотив" эса ўз тарихида кетма-кет учинчи марта ОЧЛ гуруҳ ўйинларида қатнашмоқда. Жамоа ўтган йил гуруҳдан чиқиб, чорак финалга қадар етиб борган.

- "Локомотив" аввалги турда Эроннинг "Истиқлол" клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. "Ал Таавон" эса БААнинг "Ал Аҳли" клубига 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.

- Айни пайтда иккала жамоа 4 очкодан жамғарган ҳолда 3-4 ўринларни эгаллаб туришибди. Иккала жамоада ҳам кейинги босқичга чиқиш имконияти сақланиб қолган.

- "Локомотив" бунга қадар ўз майдонида уч марта Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб борган. 2015 йилги мусобақада жамоа "Ал Ҳилол"га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйган, ўтган йил эса "Ал Иттиҳод" билан дуранг қайд этиб, нимчорак финалда "Ал Ҳилол"ни мағлуб этган - 2:1.

- "Локомотив" бу йил ҳозирча ОЧЛда учта гол урди. Шу голлардан иккитаси Марат Бикмаевга тегишли ва битта гол Саламат Қутибоевга насиб этган.

- "Локо" футболчиларидан Кахи Махарадзе, Шерзод Файзиев ва Муҳаммад Коне ҳисобида биттадан сариқ карточка бор.

- "Ал Таавон" ҳам худди "Локомотив" сингари бир ғалаба ва бир дуранг қайд этди. Шунингдек, иккита беллашувда мағлуб бўлди. Жамоа тўртта ўйинда иккита гол уриб, ўз дарвозасидан 6та тўп ўтказиб юборди.

- Март ойида бу жамоада бош мураббий ўзгарди: руминиялик Константин Галса ўрнини португалиялик Жозе Мануэль Гомеш эгаллади. Янги мураббий қўл остида "Ал Таавон" ҳали ғалаба қозонгани йўқ.

- "Ал Таавон" футболчиларидан Талал Ал Абси, Рикардо Мачадо, Наиф Муса, Мадаллаҳ Олайан, Маҳмуд Муааз ва Лукас Санмартин ҳисобида биттадан сариқ карточка бор.

- Бу "Ал Таавон" клубининг илк бор Ўзбекистонга ташрифи. Жамоа бунгача ўзбек клублари билан ўйнамаган.


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz